Японияда 16 дақиқа ичида тўрт марта зилзила содир бўлди
Япониянинг Симанэ префектурасида қисқа вақт ичида — 16 дақиқа давомида тўрт марта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Япония бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 10:18 да (Тошкент вақти билан 6:18) содир бўлган.
Унинг магнитудаси 6,2 ни ташкил этган, зилзила ўчоғи эса ер юзасидан 10 километр чуқурликда жойлашган.
Эпицентр ҳудудида ер силкинишлари Японияда қабул қилинган етти баллик шкала бўйича 5+ даражада сезилган.
Шундан сўнг соат 10:24 (6:24), 10:28 (6:28) ва 10:34 (6:34) да яна учта зилзила содир бўлган. Уларнинг магнитудаси мос равишда 4,5; 5,1 ва 3,8 ни ташкил этди.
Айни пайтгача жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Post #31757
362