Ўзбекистон Жанубий Кореядан 100 та “Тез ёрдам” машинасини сотиб олади
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Ташпулатов бошчилигидаги делегация Корея Республикасида бўлиб қайтди.
Хусусан, сафар доирасида Ўзбекистон вакиллари Корея Республикасининг “DK Consultants” компанияси масъуллари билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда соғлиқни сақлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув асносида мамлакатимизда "103" хизматини янада такомиллаштириш мақсадида компания томонидан ажратиладиган грант маблағи ҳисобидан 100 та тез тиббий ёрдам автомашинасини етказиб бериш бўйича қиймати 7 миллион АҚШ долларига тенг меморандум имзоланди.
Келишувга кўра, мазкур замонавий русумдаги транспорт воситаларини 2026 йилнинг биринчи ярмида харид қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, мулоқотда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга олиш ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндикринология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий даволаш биносини барпо этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #91434
3.59K



- 🤔 2
- 👍 1