Мухбир Маҳлиё Озодовна ўзининг “Синчалак” номли Telegram каналига Президент идорасидан олинган эксклюзив кадрларни эълон қилди.
Унинг айтишича, давлат раҳбари деярли ҳар куни масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва тақдимотларини тинглаб, долзарб масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказади.
“Саволлар берилади. Баҳс бўлади. Вазифалар аниқланади. Қарорлар қабул қилинади.
Доимий мулоқот давом этади. Ўзбекистоннинг ривожи ана шу муҳокамалар жараёнида йўналиш олади.
Биз эса одатда кўринмайдиган, лекин энг муҳим жараённи — ёпиқ эшиклар ортидаги бир-неча кунлик тинимсиз меҳнатни қисқа видеода янги форматда кўрсатишга ҳаракат қилдик”, - деб ёзади мухбир.