24 ёшли ўзбек йигити Украинадаги урушда ҳалок бўлди. Марҳумнинг жасади моргда сақланмоқда
Шартнома асосида Россия номидан Украинага урушга кетган ўзбекистонлик йигит жанг майдонида ҳалок бўлди.
Шахси сир сақланишни истаган мурожаатчини Effect.uz’га маълум қилишича, марҳум Маткаримов Омонбой Ғофуржон ўғли 2002 йил Хоразм вилоятида туғилган.
У аслида Россияга ишлаш мақсадида борган, лекин номаълум сабабларга кўра у ердан шартнома асосида Украинага урушга кетган.
2025 йил октябр ойида йигит граната портлаши оқибатида ҳалок бўлган.
Таҳририятимизга ҳабар берган мурожаатчи айни вақтда йигитнинг оила аъзоларини излашга ёрдам сўрамоқда.
Ҳамюртимизнинг жасади ҳали ҳам Украинадаги моргда сақланмоқда.
Оила азоларига жасадни олиб кетиши учун Россия товон пули тўлаб беришини маьлум қилмоқда.
Марҳумнинг яқинлари ушбу видеони кўргач биз билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишини сўраймиз
Тел: +998 90 905 33 32
Post #31808
534