Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида кучли шамол ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин
Бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.
“Узгидромет”га кўра, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳам кечга томон шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Post #31814
559
- ❤ 1