TGViewer
Channel Public Channel
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi

CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi

@cyberbrosecurity

Elite offensive security consulting for corporates & governments.

CYBER-BRO - cyber security company official telegram channel!

Contact: cyberbro@exat.uz - info@cyber-bro.uz
Subscribers
2.69K
Photos
282
Videos
50
Links
168

Showing posts older than #174 · Back to latest

Older Posts 19 shown
Post #173 2.33K
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi 🔥 Ҳозирда RU зонасидаги сайтлар ва иловларига кириш имкони йўқ - бутун мамлакат бўйлаб провайдерлар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди Бу DNSSEC билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, бу IP-манзилни бузиш билан боғлиқ ҳужумларни минималлаштиришга ёрдам…
Бу ҳолат UZ сегментига ҳам бегона эмас. Август ойида каналимизда UZ сегментидаги 111 мингдан ошиқ DNS қайд ёзувларининг хавфсизлигига доир муҳим хабар жойлаган эдик. Кейинчалик бу постимиз бошқа муҳим постларимиз билан бирга маълум сабабларга кўра каналимиздан ўчир(тир)илди. Балки кимдир ўша пайтда бу муаммони "ҳеч нима", "ўрганишга арзимайдиган" муаммо деб тушунгандир. Муаммо аслида кичик эмас эди.

P.S. Ҳар эҳтимолга қарши бу постни ҳам ўзингизда сақлаб, скриншот олиб қўйинг

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 🔥 11
  • 👍 7
  • ⚡ 6
  • 👌 2
  • 🏆 1
Post #172 4.48K
🔥 Ҳозирда RU зонасидаги сайтлар ва иловларига кириш имкони йўқ - бутун мамлакат бўйлаб провайдерлар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

Бу DNSSEC билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, бу IP-манзилни бузиш билан боғлиқ ҳужумларни минималлаштиришга ёрдам берадиган DNS протоколи кенгайтмалари тўпламидир. DNSSEC- маълумотларнинг ишончлилиги ва яхлитлигини таъминлашга қаратилган.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 🔥 4
  • 😱 2
  • 👍 1
Post #169 4.51K
#киберуруш #кибержосуслик

Россиянинг APT29 гуруҳи томонидан дунёдаги ИТ гигантлардан бири - Microsoft компаниясининг юқори мартабалари раҳбарлари, юридик ходимлари ва киберхавфсизлик бўйича мутахассисларга тегишли бўлган электрон почта аккаунтлари бузилган ҳолда компанияга зарба берилган.

APT29 гуруҳи шунингдек Cozy Bear номи билан ҳам танилган бўлиб, Microsoft томонидан Midnight Blizzard (олдинги номи Nobelium) гуруҳи сифатида кузатилган. 2020 йилда SolarWinds компаниясига нисбатан амалга оширилган ҳужум учун айнан шу компания асосий масъул сифатида кўрилган ва бу ҳужум ўша вақтда жуда кўплаб компаниялар жумладан Microsoft компаниясига ҳам катта таъсир кўрсатган эди.

Россия Ташқи разведка хизмати (СВР России) таркибига кирувчи дея ҳисобланадиган ушбу APT гуруҳининг 2020 йилда амалга оширилган ҳужуми бевосита Microsoftнинг 36 давлатдаги мижозларининг аккаунтларига таъсир кўрсатган эди.

АҚШ Хавфсизлик ва алмашинув комиссиясининг (SEC) 19 январь куни эълон қилинган 8-К ҳисоботида маълум бўлишича APT29 гуруҳининг Microsoft компаниясига сўнгги ҳужуми ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида бошланган.

24 январь куни Hewlett-Packard компанияси ахборот тизимлари ҳам APT29 a/k/a Midnight Blizzard томонидан бузилганлигини ва гуруҳнинг киберхавфсизлик ходимлари, бизнес сегментлари ва бошқа ходимлар учун тегишли электрон почта хабарларига кириш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди.

Hewlett-Packard компанияси мутахассисларининг фикрича, компаниянинг ахборот тизимлари тахминан 2023 йилнинг май ойида бузилган.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 🔥 7
  • 👍 6
  • 👏 2
Post #168 2.73K
Молиявий ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосарлари ишдан четлатиш таҳдиди остида қолиши мумкин: янги қонун лойиҳасида нима таклиф қилинмоқда?

1️⃣ Россияда молиявий ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги учун масъул бўлган раиси ўринбосарларининг соҳа бўйича малакаси ва ишчанлик обрўсига қўйиладиган талабларни оширишга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Россия Марказий банкининг «Известия» нашрига берган хабарига кўра Россия банклари иштирокида тайёрланган ушбу ҳужжат ҳозирги кунда идоралараро тасдиқлаш жараёнидадир.

2️⃣ Хусусан, банк раҳбарининг ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосари, агар молия ташкилотида ишлаган даврида шахсий маълумотлар ёки банк сири ошкор этилишига олиб келган ахборотни муҳофаза қилиш талаблари бузилган бўлса, 10 йил муддатга ушбу турдаги фаолиятдан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши (четлатилиши) мумкин.

3️⃣ Қонун лойиҳаси эса ўз навбатида Миллий Молиявий бозор кенгашининг (ММБК) танқидига сабаб бўлмоқда, мутахассисларнинг фикрича, бундай чоралар ихтисослашган мутахассислар етишмовчилигини янада кучайтириши ва муайян шахс фаолияти билан унинг дисквалификацияси ўртасидаги бевосита боғлиқликни ҳисобга олмайди.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 👍 4
  • 😱 4
Post #167 2.8K
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–899-сон, 19.01.2024 й.) билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик белгиланди:

🔹Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли мусодара қилинади.

🔹Абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, БҲМнинг 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари мусодара қилинади.

🔹Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, 5 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш, крипто-активларни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 😱 7
  • 👍 2
  • ⚡ 1
  • 🔥 1
  • 🏆 1
Post #166 2.91K
📊 2023 йилдаги содир этилган киберҳужумларнинг деярли ярми ўнта хакерлик гуруҳи томонидан амалга оширилган

Киберхавфсизлик соҳасида турли омилларга асосланган ҳолда рейтинг натижаларини эълон қилиб борувчи SecurityScoreCard компаниясининг янги тадқиқот натижаларига кўра, 2023 йилда содир бўлган барча кибер ҳодисаларнинг деярли ярми атиги ўнта тажовузкор хакерлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган. Компания мутахассисларининг ҳисоботида таҳдидлар энг кўп амалга ошириладиган мамлакатлар, энг заиф тармоқлар, шунингдек, киберҳужумлардан зарарланиш даражаси ва давлатнинг иқтисодий аҳволи ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд.

Энг фаол ўнта хакерлик гуруҳлари орасида Украина инфратузилмасига ҳужум қилган APT28 ва 2016 йилдан бери молиявий институтларнининг ахборот тизимларини бузиб келаётган CobaltGroup ҳам бор. Ўтган йили улар фойдаланган асосий инфратузилма Хитой (24%) ва Россия (15%) ҳудудида жойлашган.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича ИТ ва технология компаниялари, шунингдек, телекоммуникация ва давлат сектори каби муҳим соҳалар энг кўп ҳужумга учраган. Таҳлилчиларнинг фикрича, энг заиф тармоқлардаги компаниялар киберхавфларни самарали бошқариш учун кучларини бирлаштириши керак.

Бундан ташқари, мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти ва уларнинг рақамли хавфсизлиги ўртасида кучли боғлиқлик аниқланган, чунки иқтисодий фаровонлик мураккаб таҳдидлар манзарасини бошқариш қобилияти билан чамбарчас боғлиқдир.

Тадқиқот натижаларига кўра Шимолий Европа минтақаси киберхавфсизлик бўйича энг юқори балл - 82.97 баллни қўлга киритган, энг паст кўрсаткич эса Марказий Осиё ҳудудида қайд этилган - 71,73 балл.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 👍 7
  • 🔥 2
  • 👏 1
  • 🤩 1
Post #165 2.48K
🔥 CYBER-BRO Жамоаси юртимиз жасоратли қалқонларининг байрами билан муборакбот этади.

"Эл-юрт посбони ва қалқони бўлиш – бу дунёда энг улуғ ва муқаддас ишдир". Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

"Азму шижоатли Ўзбекистон ҳарбийлари – Ватанимиз посбонларига шон-шарафлар бўлсин!"

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 🔥 11
  • 👏 5
  • ❤ 3
  • ❤‍🔥 2
  • 👍 2
Post #164 3.45K
⚡️⚡️⚡️ Украиналик хакерлар гуруҳи «Киборг», россиянинг "Альфа Банк" маълумотлари базасини тарқатиб юборди

3 ой олдин гуруҳ банкга тегишли маълумотлар базасидан намуна сифатида, 44 минг мижознинг 1 миллион сатрдан ортиқ маълумотларини очиқлашган эди.

Бугун хакерлар умумий ҳажми 100 Гб дан ортиқ - 24 миллион жисмоний шахслар ва 13 миллиондан ошиқ юридик шахслар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни очиқлашди :

- Тўлиқ исм фамилия
- контактлар (почта / рақам)
- банк карта тафсилотлари

Ҳаммаси бўлиб 115 миллиондан ошиқ шахсга доир маълумотлар тарқатилган.

2023 йилда ушбу гуруҳ «Муппетс» гуруҳи билан биргаликда «Сирена-Травел» компаниясидан 664 миллиондан ошиқ маълумотларни ўғирлашган эди.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 🔥 16
  • 👍 3
  • ⚡ 2
  • 🏆 1
Post #163 3.01K
Ҳурматли, прокуратура ходимлари, Cyber-Bro жамоаси сизларни касб байрамингиз - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайди.

Республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилишдаги шарафли вазифангизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 👍 8
  • 🔥 2
  • ❤‍🔥 1
  • 👏 1
Post #162 2.86K
  • ❤‍🔥 5
  • 👍 1
Post #161 2.81K
Cyber-Bro томонидан ўтказилган дастлабки чораклик CTF турнирининг натижалари эълон қилинди.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • ⚡ 3
  • 👍 2
Post #160 2.82K
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi Ички ишлар вазирлиги сайти (iiv.uz) хакерлар ҳужумига учради. Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз cyber-bro.uz | Telegram |
Катта эҳтимол билан бу киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган хусусий секторга нисбатан амалга оширилган “dirty game”, вандализм ҳисобланади.

Майдонда холис ва тўғри ҳаракат қилиш керак. Бу каби “ўйин”лар соҳа ривожига акс таъсир беради.

@cyberbrosecurity
  • 👍 17
  • ⚡ 8
Post #159 3.49K
Ички ишлар вазирлиги сайти (iiv.uz) хакерлар ҳужумига учради.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 👌 10
  • 👍 4
  • ❤ 1
  • 🕊 1
Post #158 2.59K
Каналимизда 200 га яқин Premium акканунтдаги фойдаланувчилар бор. Каналимизда ҳикоялар (stories) ҳам қўйишни режалаштирганмиз, Premium аккаунтдаги фойдаланувчиларимиздан ушбу ҳаволани босган ҳолда бизни қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлар эдик.

https://t.me/cyberbrosecurity?boost
Telegram CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi Bu kanal qoʻshimcha funksiyalarni ochishiga yordam berish uchun unga ovoz bering.
  • 👍 18
  • 🔥 1
Post #157 2.87K
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 👍 6
  • 🔥 4
  • ⚡ 1
Post #156 3.04K
🔥 Турли давлатларнинг ташқи ишлар вазирликларининг маълумотлари хавф остида

Ўтган ойларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига бўлган кибер ҳужумлар ҳақидаги халқаро изланишлар натижалари ҳақида ёзган эдик.

Бугун CYBER-BRO CTI-Cyber threat intelligence экотизими ўта махфий ҳисобланган маълумотларнинг сотилаётгани ҳақидаги хабарни аниқлади.

Жумладан, ҳакерлик форумларида дунёнинг аксарият давлатларининг ташқи ишлар вазирликларига тегишли электрон почта тизимларига кириш ҳуқуқи ва вазирликлардаги ходимларнинг ҳаракатлари, жумладан қачон, қаерга ва қандай вазифалар билан ташриф буюргани ҳақидаги маълумотлар даркнетда сотилаётгани аниқланди.

Манбалардан аниқланишича, барча маълумотлар 0day (бартараф этилмаган ожизлик) сабабли қўлга киритилган.

Сотувчи аниқ далиллар тақдим қилмаган ва барча маълумотларни 20 BTC = 858476$ деб баҳолаган.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 🔥 9
  • 😱 3
  • 👍 2
  • 👌 2
  • ⚡ 1
  • 🎉 1
Post #154 2.55K
⚡️ Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан давлатдаги Франциянинг жосуслик тармоғи аниқланди

Ушбу тармоқнинг фош этилишида Франция ташқи разведка хизмати (ДГСE) томонидан амалга оширилган бир қатор муваффақиятсиз операциялар сабаб бўлди. Илгари француз разведка хизматлари Африкада ҳам худди шундай мағлубиятга учраган ва бунинг натижасида "ДГСE" раҳбари ишдан бўшатилган эди.

Куни кеча Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Боён мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Унга Озарбайжон ҳукуматининг Франция дипломатик миссиясининг икки аъзосини 1961 йилдаги «Вена» конвенциясини бузган ҳаракатлари ва дипломатик мақомларини бузганлиги учун "персона нон грата" деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берилди. Бу шахсларга мамлакатни тарк этишлари учун 48 соат вақт берилди.

Озарбайжон матбуотига кўра, жосуслик амалиёти ҳақида Франция фуқароси Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идораларига ихтиёрий равишда маълум қилган. Бу ҳамкорлик натижасида ўнлаб француз махфий агентлари аниқланган бўлиб, уларнинг бир қисми Озарбайжонда ишлаган, бир қисми эса ҳозирда қўшни давлатлар ва халқаро ташкилотларда фаолият юритмоқда.

Озарбайжон матбуоти Озарбайжон махсус хизматларига, Франция резидентурасининг Жанубий Кавказ, Яқин Шарқ, Украина ва Молдовадаги фаолиятига оид далил ва ҳужжатлар тақдим этилганини ёзмоқда.

Бундан ташқари, айрим хорижий ОАВ ларга кўра, француз жосуслик тармоғи фош этилган мамлакатлар рўйхатида Грузияни ҳам тилга олади.

ОАВ маълумотларига кўра, Франциянинг Озарбайжондаги элчихонаси қароргоҳидан фаолият олиб борган ушбу тармоқ, нафақат жосуслик билан шуғулланган, балки минтақада ўз таъсир доирасини фаол равишда кенгайтирган.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
  • 👍 6
  • 🏆 2
  • 🔥 1
  • 👏 1
Post #149 2.67K
⚡️ Ўзбекистонда охирги 5 йиллик ичида очиқ эълон қилинган дастлабки ransomware ҳужуми аниқланди
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →