📊 2023 йилдаги содир этилган киберҳужумларнинг деярли ярми ўнта хакерлик гуруҳи томонидан амалга оширилган
Киберхавфсизлик соҳасида турли омилларга асосланган ҳолда рейтинг натижаларини эълон қилиб борувчи SecurityScoreCard компаниясининг янги тадқиқот натижаларига кўра, 2023 йилда содир бўлган барча кибер ҳодисаларнинг деярли ярми атиги ўнта тажовузкор хакерлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган. Компания мутахассисларининг ҳисоботида таҳдидлар энг кўп амалга ошириладиган мамлакатлар, энг заиф тармоқлар, шунингдек, киберҳужумлардан зарарланиш даражаси ва давлатнинг иқтисодий аҳволи ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд.
Энг фаол ўнта хакерлик гуруҳлари орасида Украина инфратузилмасига ҳужум қилган APT28 ва 2016 йилдан бери молиявий институтларнининг ахборот тизимларини бузиб келаётган CobaltGroup ҳам бор. Ўтган йили улар фойдаланган асосий инфратузилма Хитой (24%) ва Россия (15%) ҳудудида жойлашган.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича ИТ ва технология компаниялари, шунингдек, телекоммуникация ва давлат сектори каби муҳим соҳалар энг кўп ҳужумга учраган. Таҳлилчиларнинг фикрича, энг заиф тармоқлардаги компаниялар киберхавфларни самарали бошқариш учун кучларини бирлаштириши керак.
Бундан ташқари, мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти ва уларнинг рақамли хавфсизлиги ўртасида кучли боғлиқлик аниқланган, чунки иқтисодий фаровонлик мураккаб таҳдидлар манзарасини бошқариш қобилияти билан чамбарчас боғлиқдир.
Тадқиқот натижаларига кўра Шимолий Европа минтақаси киберхавфсизлик бўйича энг юқори балл - 82.97 баллни қўлга киритган, энг паст кўрсаткич эса Марказий Осиё ҳудудида қайд этилган - 71,73 балл.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #166
2.91K

- 👍 7
- 🔥 2
- 👏 1
- 🤩 1