🔥 Турли давлатларнинг ташқи ишлар вазирликларининг маълумотлари хавф остида
Ўтган ойларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига бўлган кибер ҳужумлар ҳақидаги халқаро изланишлар натижалари ҳақида ёзган эдик.
Бугун CYBER-BRO CTI-Cyber threat intelligence экотизими ўта махфий ҳисобланган маълумотларнинг сотилаётгани ҳақидаги хабарни аниқлади.
Жумладан, ҳакерлик форумларида дунёнинг аксарият давлатларининг ташқи ишлар вазирликларига тегишли электрон почта тизимларига кириш ҳуқуқи ва вазирликлардаги ходимларнинг ҳаракатлари, жумладан қачон, қаерга ва қандай вазифалар билан ташриф буюргани ҳақидаги маълумотлар даркнетда сотилаётгани аниқланди.
Манбалардан аниқланишича, барча маълумотлар 0day (бартараф этилмаган ожизлик) сабабли қўлга киритилган.
Сотувчи аниқ далиллар тақдим қилмаган ва барча маълумотларни 20 BTC = 858476$ деб баҳолаган.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #156
3.04K

- 🔥 9
- 😱 3
- 👍 2
- 👌 2
- ⚡ 1
- 🎉 1