Молиявий ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосарлари ишдан четлатиш таҳдиди остида қолиши мумкин: янги қонун лойиҳасида нима таклиф қилинмоқда?
1️⃣ Россияда молиявий ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги учун масъул бўлган раиси ўринбосарларининг соҳа бўйича малакаси ва ишчанлик обрўсига қўйиладиган талабларни оширишга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Россия Марказий банкининг «Известия» нашрига берган хабарига кўра Россия банклари иштирокида тайёрланган ушбу ҳужжат ҳозирги кунда идоралараро тасдиқлаш жараёнидадир.
2️⃣ Хусусан, банк раҳбарининг ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосари, агар молия ташкилотида ишлаган даврида шахсий маълумотлар ёки банк сири ошкор этилишига олиб келган ахборотни муҳофаза қилиш талаблари бузилган бўлса, 10 йил муддатга ушбу турдаги фаолиятдан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши (четлатилиши) мумкин.
3️⃣ Қонун лойиҳаси эса ўз навбатида Миллий Молиявий бозор кенгашининг (ММБК) танқидига сабаб бўлмоқда, мутахассисларнинг фикрича, бундай чоралар ихтисослашган мутахассислар етишмовчилигини янада кучайтириши ва муайян шахс фаолияти билан унинг дисквалификацияси ўртасидаги бевосита боғлиқликни ҳисобга олмайди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #168
2.73K

- 👍 4
- 😱 4