⚡️ Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан давлатдаги Франциянинг жосуслик тармоғи аниқланди
Ушбу тармоқнинг фош этилишида Франция ташқи разведка хизмати (ДГСE) томонидан амалга оширилган бир қатор муваффақиятсиз операциялар сабаб бўлди. Илгари француз разведка хизматлари Африкада ҳам худди шундай мағлубиятга учраган ва бунинг натижасида "ДГСE" раҳбари ишдан бўшатилган эди.
Куни кеча Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Боён мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Унга Озарбайжон ҳукуматининг Франция дипломатик миссиясининг икки аъзосини 1961 йилдаги «Вена» конвенциясини бузган ҳаракатлари ва дипломатик мақомларини бузганлиги учун "персона нон грата" деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берилди. Бу шахсларга мамлакатни тарк этишлари учун 48 соат вақт берилди.
Озарбайжон матбуотига кўра, жосуслик амалиёти ҳақида Франция фуқароси Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идораларига ихтиёрий равишда маълум қилган. Бу ҳамкорлик натижасида ўнлаб француз махфий агентлари аниқланган бўлиб, уларнинг бир қисми Озарбайжонда ишлаган, бир қисми эса ҳозирда қўшни давлатлар ва халқаро ташкилотларда фаолият юритмоқда.
Озарбайжон матбуоти Озарбайжон махсус хизматларига, Франция резидентурасининг Жанубий Кавказ, Яқин Шарқ, Украина ва Молдовадаги фаолиятига оид далил ва ҳужжатлар тақдим этилганини ёзмоқда.
Бундан ташқари, айрим хорижий ОАВ ларга кўра, француз жосуслик тармоғи фош этилган мамлакатлар рўйхатида Грузияни ҳам тилга олади.
ОАВ маълумотларига кўра, Франциянинг Озарбайжондаги элчихонаси қароргоҳидан фаолият олиб борган ушбу тармоқ, нафақат жосуслик билан шуғулланган, балки минтақада ўз таъсир доирасини фаол равишда кенгайтирган.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #154
2.55K

- 👍 6
- 🏆 2
- 🔥 1
- 👏 1