14042. Истиғфорнинг меваси
Аҳмад ибн Ҳанбал бир шаҳарга сафар қилдилар ва масжидга бориб, у ерда тунаб қолмоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади. Шундоқ бўлса-да, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Унда масжид ёнида, оёғим сиғадиган жойда ухлайман», деди. Шундан сўнг қоровул у зотни у ердан ҳам узоқлаштириш учун судраб кета бошлади.
Шу пайт бу ҳолатни кўриб турган бир новвой имомни ўз уйида тунашга таклиф қилди. Имом Аҳмад уйга кирганида, новвой хамир қориб турганда ҳам тинмай истиғфор айтаётганини пайқадилар.
Имом Аҳмад ундан: «Истиғфорнинг самарасини кўрдингизми?» деб сўради.
Новвой шундай жавоб берди: «Нимаики дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуоим ҳали ижобат бўлмади».
Имом Аҳмад: «У қайси дуо?» деб сўради. Новвой: «Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш» деди. Шунда имом Аҳмад: «Мана, мен ўша Аҳмад ибн Ҳанбалман. Аллоҳ мени сизнинг олдингизга судраб келтирди», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32076
4.14K

- 😢 137
- ❤ 62
- 🔥 13
- 🤩 12
- 👍 11