TGViewer
Xidirov formati Xidirov formati @xidirovformat · 367 subscribers
Post #305 12K
Кутиб олинг ChatGPT авлоди меҳнат бозорига кириб келди.

ТикТок авлодидан кейин меҳнат бозорига ChatGPT авлоди кириб келмоқда. Хўш, энди раҳбарлар улар билан қандай ишлаши керак?
Улар учун сунъий интеллект — шунчаки янги технология эмас. У кундалик иш қуролига айланган. Маълумот топиш, матн ёзиш, ҳисобот тайёрлаш, таҳлил қилиш — кўплаб вазифаларни нейротармоққа топшириш мумкин. Аммо ҳар қандай технологик инқилоб сингари, бу жараён ҳам янги имкониятлар билан бирга янги ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Биринчиси — билим ва хотира муносабатининг ўзгариши.
Агар исталган маълумотни бир неча сонияда олиш мумкин бўлса, инсон уни ёдда сақлашга қанчалик эҳтиёж сезади? Муаммо маълумотни эслаб қолишда эмас. Муаммо — олинган маълумотни тушуниш, текшириш ва мустақил хулоса чиқариш қобилияти заифлашишида.

Иккинчиси — майда меҳнатнинг қадрсизланиши.
Ҳисобот, жадвал, маълумот киритиш каби такрорий вазифалар ходимга энди ортиқча юкдек туюлиши мумкин. “ChatGPT буни бир неча сонияда қила олади-ку!” Аммо ташкилотда ҳар бир вазифа умумий жараённинг бир қисми. Ходим ишининг маъносини тушунмаса, меҳнат интизоми эмас, аввало меҳнатга муносабат муаммоси пайдо бўлади.

Учинчиси — тайёр маълумотдан кўра тажрибанинг қадри ортиши.
Сунъий интеллект кўплаб умумий фактларни бера олади.
Аммо у ҳар доим ҳам:
— Нима учун айнан шу қарор қабул қилинганини;
— Қандай хатолар қилинганини;
— Қайси манфаатлар тўқнашганини;
— Қарор қандай ижтимоий оқибатларга олиб келганини
тушунтириб бера олмайди.
Шунинг учун СИ даврида тажрибали раҳбарнинг вазифаси фақат маълумот бериш эмас. У қарор қабул қилиш мантиғини ҳам ўргатиши керак.

Энг асосий муаммо эса — масъулиятнинг нейротармоққа кўчирилиши.
“Нега бундай қарор қабул қилдинг?”
“ChatGPT шундай ёзди”. Бу жавоб масъулият эмас. Бу масъулиятдан қочишнинг технологик шакли.
Сунъий интеллект натижа тайёрлаши мумкин. Аммо натижа учун жавоб берадиган субъект — инсон.
Шунинг учун ташкилотларда янги маданият шаклланиши керак. Ходимдан фақат тайёр ҳужжат эмас, унинг фикрлаш жараёни ҳам сўралиши лозим:
— Муаммони қандай аниқладинг?
— Қайси маълумотларга таяндинг?
— Нима учун айнан шу усулни танладинг?
— СИдан фойдаланган бўлсанг, унинг натижасини қандай текширдинг?
— Қароринг учун жавоб беришга тайёрмисан?

СИ даврида яхши ходим — нейротармоқдан фойдаланмайдиган ходим эмас. Яхши ходим — нейротармоқдан фойдаланиб ҳам мустақил фикрлайдиган, натижани текширадиган ва ўз қарори учун жавоб берадиган ходим. Яхши раҳбар эса ҳар бир қадамни “чайнаб, оғзига солиб қўядиган” эмас. У мақсадни аниқ белгилайди, фикрлашга шароит яратади, хатодан ўрганиш маданиятини шакллантиради ва ходимни мустақил қарор қабул қилишга ўргатади. Чунки келажак меҳнат бозорида рақобат фақат ким ChatGPTдан тезроқ фойдаланишида эмас.
Рақобат — ким технологиядан фойдаланиб, кўпроқ мустақил фикрлай олишида.

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
  • 👍 6
  • ❤ 1
More from @xidirovformat
  1. Oct 14, 2026🧬 Қаришни ортга қайтариш мумкинми? Олимлар 80 ёшли инсоннинг қон ҳужайраларидан молекуляр…
  2. Oct 12, 2026Маънавий тадқиқотлар институти томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказил…
  3. Oct 12, 2026Bizda ham Katta ehtimol dilan mamlakatimizda bolalarning ijtimoiy tarmoqlarga kirishi taqi…
  4. Oct 12, 2026Bugun sohada jiddiy, tanqidiy yig'ilish bo'lishi aniq! @Xidirovformat
  5. Oct 5, 2026СИФАТСИЗЛИК ДАВРИ! Илгари табиий жундан тайёрланган битта сифатли жемпер сотиб олсангиз, у…
  6. Oct 2, 2026Нега иш куни тугайди, лекин «иш тугамайди»? 1920-йиллар, Берлин. Университет ёнидаги гавжу…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →