TGViewer
Xidirov formati Xidirov formati @xidirovformat · 366 subscribers
Post #318 4.97K
Маънавий тадқиқотлар институти томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, бугунги кунда ота-оналарнинг ўз фарзандлари билан ўзаро мулоқоти кескин камайиб кетган.

Ёшларга «Ота-онангиз бир кунда сизга қанча вақт ажратади?» деган савол берилганда, аксарият ёшлар ўртача 8–10 дақиқа, деб жавоб берган.

Шунда ҳам мулоқот асосан қуйидаги саволлар ва топшириқлар шаклида бўлади:

— «Молга қарадингми?»
— «Эшикни ёпдингми?»
— «Қайси кўчада юрибсан?» ва х.к.

Аммо фарзанд билан самимий суҳбатлашиш, унинг ҳис-туйғулари, орзу-умидлари ва муаммолари билан қизиқиш учун қанча вақт ажратяпмиз?

Бунинг сабаби нимада?

Ота-оналарнинг иш билан бандлиги, телефон ва ижтимоий тармоқларга ортиқча чалғиши, шунингдек, фарзанд билан самимий мулоқотнинг тарбиядаги аҳамияти етарлича англанмаслиги шундай ҳолатга олиб келиши мумкин. Натижада оиладаги мулоқот меҳр ва ишончдан кўра, кўпроқ назорат ва топшириқларга асосланиб қолади.

Ечим нимада?

Ҳар бир ота-она кунига камида 15–20 дақиқани телефонларсиз, фақат фарзанди билан самимий суҳбатлашишга ажратсин. Унга насиҳат қилиш ёки танбеҳ беришга шошилмасдан, фикрларини тингласин, орзу-умидлари ва ташвишлари билан қизиқсин.

Шунингдек, оилавий китобхонлик анъанасини йўлга қўйиш муҳим. Оила аъзолари биргаликда китоб ўқиши, ўқиган асарларини муҳокама қилиши, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини таҳлил қилиши нафақат боланинг тафаккури ва дунёқарашини бойитади, балки ота-она ва фарзанд ўртасидаги маънавий яқинликни ҳам мустаҳкамлайди.

Социологик нуқтаи назардан, оиладаги мунтазам ва самимий мулоқот фарзанднинг ижтимоийлашуви, ота-онага бўлган ишончи ва ҳиссий барқарорлигида муҳим ўрин тутади. Биргаликда китоб ўқиш ва уни муҳокама қилиш эса фикр алмашиш, бир-бирини тинглаш ва турли нуқтаи назарларни ҳурмат қилиш маданиятини шакллантиришга ёрдам беради.

Унутманг: фарзандингизга фақат моддий таъминот эмас, сизнинг вақтингиз, эътиборингиз ва меҳрингиз ҳам керак. Унинг қалбига йўл насиҳатлар кўпайтиришдан эмас, уни тинглаш ва тушунишдан бошланади.

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
  • 👍 4
  • 💯 3
More from @xidirovformat
  1. Oct 14, 2026🧬 Қаришни ортга қайтариш мумкинми? Олимлар 80 ёшли инсоннинг қон ҳужайраларидан молекуляр…
  2. Oct 12, 2026Bizda ham Katta ehtimol dilan mamlakatimizda bolalarning ijtimoiy tarmoqlarga kirishi taqi…
  3. Oct 12, 2026Bugun sohada jiddiy, tanqidiy yig'ilish bo'lishi aniq! @Xidirovformat
  4. Oct 5, 2026СИФАТСИЗЛИК ДАВРИ! Илгари табиий жундан тайёрланган битта сифатли жемпер сотиб олсангиз, у…
  5. Oct 2, 2026Нега иш куни тугайди, лекин «иш тугамайди»? 1920-йиллар, Берлин. Университет ёнидаги гавжу…
  6. Oct 1, 2026#МИННАТДОРМАНУСТОЗИМ📚 Менинг ҳаётимда шундай зотлар бор, улар менга тўғриликни ўргатган,…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →