TGViewer
Channel Public Channel
Migratsiya agentligi

Migratsiya agentligi

@uzmigration

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Subscribers
88.8K
Photos
844
Videos
509
Links
421

Showing posts older than #1361 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #1360 40.4K
#Migration_Update

ЯПОНИЯДА 1 ОКТЯБРДАН МИГРАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ ЎЗГАРАДИ

Японияда 2026 йил 1 октябрдан хорижий фуқаролар учун яшаш мақомини ўзгартириш ва қолиш муддатини узайтириш билан боғлиқ тўловлар оширилади.

💴 Ҳозирда ушбу хизматлар учун тўлов ариза бериш усулига (идора / онлайн) қараб 5 500–6 000 иенани ташкил этади. Янги тартибга кўра, тўлов миқдори берилган яшаш муддатига қараб белгиланади.

💴Биринчи сумма — идорада, иккинчиси — онлайн мурожаат учун:

— 3 ойгача — 10 000 / 10 000 иена
— 3–6 ой — 18 000 / 15 000 иена
— 6 ойдан 1 йилгача — 25 000 / 21 000 иена
— 1 йил — 33 000 / 27 000 иена
— 1–3 йил — 48 000 / 42 000 иена
— 3–5 йил — 64 000 / 56 000 иена
— 5 йил ва ундан ортиқ — 75 000 / 65 000 иена.


Шунингдек, доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун тўлов 10 000 иенадан 200 000 иенага оширилади.

Қайта кириш рухсати ва ишлаш мақоми гувоҳномаси учун асосий тўловлар ўзгармайди. Бироқ онлайн тўловда алоҳида транзакция комиссияси ундирилади.

❗️Муҳим: 2026 йил 30 сентябрга қадар қабул қилинган аризаларга эски тарифлар қўлланади. Ариза бўйича рухсат 1 октябрдан кейин берилса ҳам, тўлов аввалги миқдорда қолади.

💻 1 октябрдан онлайн аризалар бўйича тўлов конбини (convenience store) ёки банк орқали амалга оширилади. Кредит карта ва QR-код орқали тўлов қабул қилинмайди.

⚠️ Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
Онлайн аризалар бўйича тўловга оид расмий хабарлар фақат
@service-dgft.com доменидан юборилади. Бошқа электрон манзиллардан келган тўлов талаблари фирибгарлик бўлиши мумкин. Бундай хатлардаги ҳаволаларга кирманг ва тўловни амалга оширманг.


📌 Эслатма: мазкур ўзгариш Японияга кириш визаси учун эмас, Япониядаги яшаш мақоми билан боғлиқ миграция процедураларига тааллуқли.

🔗Манба

📢 Хабарни Япониядаги яқинларингизга ҳам етказинг!
👉
@uzmigration
  • ❤ 57
  • 🤷‍♂ 13
  • 👍 5
  • 🤨 5
  • ✍ 2
  • 🔥 1
  • 🙏 1
  • 👌 1
  • 😴 1
Post #1359 34.7K
🇺🇿🇷🇸 ЎЗБЕКИСТОН–СЕРБИЯ: ҲАМКОРЛИКДАН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САРИ

Сербия — юртдошларимиз учун Европадаги истиқболли меҳнат йўналишларидан бири. Бугун ушбу мамлакатда ҳамютларимиз асосан қишлоқ хўжалиги йўналишида меҳнат фаолиятини олиб бермоқда.
Янги касблар бўйича имкониятларни кенгайтириш эса икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири.

Ҳамкорлик нимадан бошланган?
Қандай натижаларга эришилди?
Хорижий ишчиларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари қандай кафолатланади?


🎥 Батафсил — махсус репортажимизда.

RU
ENG

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 37
  • 👍 33
  • 😍 7
  • 🤨 6
  • 🔥 3
  • 😴 2
  • ☃ 1
  • 🏆 1
Post #1358 18.5K

Forwarded from XORIJDA ISH

🎉 XORIJDA ISHLAB KELGANLAR UCHUN GRANT IMKONIYATI!

Xorijda ishlab qaytgach, o‘z biznesingizni yo‘lga qo‘ydingizmi? Endi uni kengaytirish va yangi ish o‘rinlari yaratish uchun grant yutib olish imkoniyatidan foydalaning!

Migratsiya bo‘yicha xalqaro tashkilot (MXT) va Migratsiya agentligi hamkorligida, Shvetsiya Adliya vazirligi moliyaviy ko‘magida grant tanlovi e’lon qilinadi.

🎯 Tanlovda quyidagilarga ustuvorlik beriladi:


— biznesni rivojlantirish bo‘yicha aniq va asoslangan g‘oya;
— yangi ish o‘rinlarini yaratish imkoniyati;
— mavjud biznesning barqarorligi va samaradorligi.

👥 Kimlar ishtirok etishi mumkin?

🛩 2025–2026-yillarda xorijda ishlab, O‘zbekistonga qaytganlar;
👩‍💼 Xotin-qizlarning faol ishtiroki alohida qo‘llab-quvvatlanadi.

📅 Arizalar 2026-yil 21-sentyabrga qadar qabul qilinadi.

📩 Ariza topshirish:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfW-51HnsIY9bN55rq6h0vRDj7oxLWkgQiyWjE8Of_W2jCETQ/viewform?usp=header

📲 Savollar uchun Telegram:
+998 90 021 50 38

Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang — xorijda orttirgan bilim va tajribangizni muvaffaqiyatli biznesga aylantiring!

Yaqinlaringizga tarqating!
So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
  • ❤ 38
  • 👍 8
Post #1357 37.7K
#Migration_Update

🇰🇷КОРЕЯ E-9 ВИЗАСИ БЎЙИЧА АЙРИМ ЎЗГАРИШЛАРНИ БЕЛГИЛАДИ


Корея Республикасининг Хорижий ишчи кучи сиёсати қўмитаси Қозоғистонни EPS — хорижий ходимларни ишга қабул қилиш тизимига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қозоғистон фуқароларини қабул қилиш 2028 йилдан бошланиши режалаштирилган.

Шу тариқа, EPS тизимига кирувчи Марказий Осиё давлатлари сони тўрттага етди: Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон.

🏗 ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА НИМА ЎЗГАРАДИ?

Амалда E-9 визаси асосида қурилиш соҳасида ишлаётган фуқаролар муайян объектга бириктирилади. Уларни бошқа объектга ўтказишга, асосан, қурилиш ишлари тугаган ёки тўхтатилган каби чекланган ҳолатларда рухсат берилади.

Янги тартибга кўра, ходим ўтказилиши режалаштирилаётган объект E-9 бўйича ишга қабул қилиш рухсатномаси талабларига жавоб берса, уни айни бир қурилиш компаниясига, яъни бир иш берувчига қарашли бошқа объектга ўтказиш мумкин бўлади.


Мазкур тартиб 2026 йилги тўртинчи босқич E-9 ишга қабул қилиш рухсатномаларига оид аризалардан бошлаб қўлланилиши режалаштирилган. Ушбу босқичда аризалар 14–29 сентябрь кунлари қабул қилиниб, қурилиш соҳаси ҳам қамраб олинади.

❗️Бу E-9 ходимига бошқа компания ёки иш берувчига эркин ўтиш ҳуқуқи берилганини англатмайди. Енгиллик фақат бир иш берувчига қарашли қурилиш объектлари ўртасидаги ўтказишга тааллуқли.

🔗 Манба: Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 36
  • 👍 12
  • 🙏 4
  • ✍ 3
Post #1356 47K
ЕВРОПА ШИФОХОНАЛАРИ ҚАНДАЙ МУТАХАССИСЛАРНИ ИЗЛАЯПТИ?

Миграция агентлиги ва «Penta Hospitals International» ҳамкорлигида Чехия ва Словакияда ишлаш истагидаги шифокорлар, олий маълумотли ҳамширалар ва тиббиёт оғалари учун иш берувчилар танлови бўлиб ўтди.

🎓 Танловдан кейинги қадам — тил ва касбий фаолиятга тайёргарлик.

Сараланган номзодлар «Интил» халқаро марказида хорижлик ўқитувчилар иштирокида уч ойлик чех ёки словак тили курсларида ўқийди. Ўқиш ва турар жой харажатларини Миграция агентлиги қоплайди, виза ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий кўмак кўрсатади.

💶 Лойиҳа доирасида курсларни муваффақиятли тамомлаган шифокорларга 3 000 евродан, ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига 2 000 евродан бошланувчи ойлик иш ҳақи таклиф этилмоқда.

🎥 Танлов қандай ўтди? Юртдошларимизни қандай имкониятлар кутмоқда? Батафсил — репортажимизда!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 62
  • 🔥 12
  • 😍 8
  • 🤗 3
  • 🥰 1
  • 🎉 1
Post #1355 45.6K
#ХБА

Хусусий агентликларда иш берувчилар танлови қандай ўтмоқда?

Касбий маҳоратни баҳолаш, малакали кадрларни саралаш ва хорижий иш берувчилар билан боғлаш — хусусий секторнинг тартибли миграцияга қўшаётган ҳиссаси.

“Bestwill” ва “Interwork” Хусусий бандлик агентликлари ҳамкорлигидаги имтиҳонлар майдонида номзодлар ўз маҳоратини амалда намойиш этмоқда.

Асосий эътибор — сондан кўра сифатга. Мақсад — юртдошларимизнинг юқори даромадли иш ўринларига жойлашиш имкониятларини кенгайтириш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг хориждаги нуфузини ошириш.


🎥 Батафсил — видеода.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • 👍 34
  • ❤ 32
  • 😴 8
  • 🔥 5
  • 🤷‍♂ 4
  • 💯 2
  • 🤷‍♀ 1
  • 🎄 1
Post #1354 43.7K
🇺🇿🇷🇴 Руминия йўлларига кимлар йўл олади?

СЕ тоифали ҳайдовчиликка талабгор 58 нафар номзод Руминиялик иш берувчилар билан юзма-юз суҳбатда қатнашди.

💶 Танловдан ўтганларга 3 150 евро соф иш ҳақи, ётоқхона, ижтимоий пакет ва тўғридан-тўғри меҳнат шартномаси таклиф этилмоқда.

Компания ўзбекистонлик диспетчер ва техник қўллаб-қувватлаш мутахассисларини ҳам жамоасига таклиф қилмоқда.

🎥 Танлов қандай ўтди? Видеода кўринг!

👉 @uzmigration
  • 👍 84
  • ❤ 22
  • ✍ 8
  • 🤩 8
  • 😍 3
  • 🤨 2
  • ⚡ 1
  • 😴 1
Post #1353 184K
E-9 шартнома (1).docx40.7 KB
📌📌📌📌📌

#E9_МуҳимЭълон

🇰🇷 E-9 ВИЗАСИ БЎЙИЧА УЧ ТОМОНЛАМА ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ

Миграция агентлиги E-9 визаси асосида Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бораётган фуқаролар билан тузиладиган уч томонлама шартноманинг айрим бандларини қайта кўриб чиқди.

Аввалги шартномада фуқаро иш жойини ўзгартиришдан олдин Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси розилигини олиши ҳамда белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолатларда жарима қўлланилиши назарда тутилган эди.

Ушбу талаблар фуқароларнинг Корея Республикасида ноқонуний мақомга ўтиб кетишининг олдини олиш, улар билан доимий алоқани таъминлаш ҳамда зарур ҳолатларда ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий кўмак кўрсатиш мақсадида киритилган эди.

Корея Республикасидаги иш берувчилар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўтказилган музокаралар, шунингдек, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида мазкур талаблар қайта кўриб чиқилди.

Натижада уч томонлама шартномадан иш жойини ўзгартириш учун Агентлик ваколатхонасининг олдиндан розилигини олиш ҳамда ушбу талабга риоя этилмаган ҳолатда жарима қўллашни назарда тутувчи бандлар чиқариб ташланди.


Эндиликда фуқаролар иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлигининг алоҳида розилигини олиши шарт эмас. Улар амалдаги тартиблар ва қонунчилик асосида иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ва янги иш берувчи билан меҳнат муносабатларига киришиши мумкин.

❗️Муҳим: мазкур ўзгариш Корея Республикасининг E-9 визаси бўйича белгиланган қонунчилик талабларини ўзгартирмайди.
‼️Шартномада Кореяда ноқонуний мақомда қолганлик учун жарима қўллаш банди сақлаб қолинди.

E-9 визаси асосида ишлаётган фуқаро иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилганидан сўнг 1 ой ичида иш изловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтиши ва 90 кун ичида янги ишга жойлашиши лозим. Акс ҳолда Корея Республикаси ҳудудини тарк этиши талаб этилади.

Белгиланган муддатда ишга жойлашмаган ва мамлакат ҳудудини тарк этмаган фуқаро ноқонуний мақомга ўтиши мумкин. Бундай ҳолатда Корея Республикаси қонунчилигига мувофиқ жарима, депортация ҳамда мамлакатга қайта киришга тақиқ қўйилиши мумкин.

Шу боис, Агентлик томонидан хизмат кўрсатиш шартномаси қайта кўриб чиқилган бўлса-да, фуқаролардан иш жойини ўзгартиришда Корея Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя қилиш сўралади.

📃 Батафсил шартнома нусхасида

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 87
  • 👍 16
  • 🔥 7
  • 👌 5
  • ✍ 3
  • 🤩 2
  • 🤗 2
  • 🥰 1
Post #1352 44.8K
🇺🇿🇩🇪Германия гўшт саноатида - ўзбекистонликлар

Миграция агентлиги ва “Best Will” Хусусий бандлик агентлиги томонидан яна 22 нафар ҳамюртимиз гўштни қайта ишлаш йўналишида Германияга ишга жойлаштирилди.

📊 Лойиҳа доирасида бугунги кунда Миграция агентлиги томонидан:

📚 300 дан ортиқ номзод немис тили курсларига жалб қилинган;

👥 150 нафардан ортиқ ҳамюртимиз Германияга ишга жойлаштирилган ва 11 нафар номзоднинг визалари расмийлаштирилмоқда.


📈 Германия билан келгуси 5 йил давомида юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари, омборхона ходимлари, гўшт маҳсулотлари сотувчилари ва электриклар йўналишлари бўйича умумий квотани 6 000 нафарга етказиш режалаштирилган.

🇩🇪 Сиз ҳам Германия меҳнат бозорида ўз ўрнингизни топишни истасангиз немис тилини ўрганинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • 👍 110
  • ❤ 60
  • 🔥 9
  • 😴 9
  • 💯 5
  • 💔 3
  • 🤷‍♀ 2
  • 🎉 2
  • 🥰 1
  • 🤨 1
Post #1351 43.5K
🇺🇿🇷🇴 Руминияда ўзбек ҳайдовчилари

Руминиянинг “VOS LOGISTICS CARGO SA” компаниясида ўзбекистонлик CE тоифали юк автомобили ҳайдовчилари иш бошлади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • 👍 71
  • ❤ 39
  • 👌 8
  • ✍ 6
  • 🤨 4
  • 🤗 2
  • 🕊 1
Post #1350 88K
🇺🇿 Ишсиз қолдингизми? Сизга иккита таклифимиз бор!

Россия Федерациясида ишсиз қолган юртдошларимизга Миграция агентлиги қуйидаги йўналишларда амалий ёрдам кўрсатади:

1. Хавф бўлмаган ҳудуддаги хамкор ташкилотларнинг юқори даромадли бўш иш ўринларини таклиф этади.

2. Ватанга қайтишни истаган фуқароларга кўмаклашади.

📞 Мурожаат учун:

+7 495 803-40-00 — колл-марказ (24/7)

📲 Қуйидаги ишонч рақами орқали
мессенжерлардан мурожаат йўллашингиз мумкин:

📞 +7 925 045 47 44 Ишонч рақам

1. 😎 Telegram
2. 😎 WhatsApp
3. 📲 MAX

🌐 Агар мессенжерлар орқали мурожаат қилиш имкони бўлмаса, 👉 ҳавола 👈 сўзини устига босиб, онлайн ариза қолдиришингиз мумкин.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • 👍 54
  • ❤ 44
  • 😐 8
  • 🤨 4
  • 👌 2
  • 🤷‍♂ 1
  • 🔥 1
  • 💯 1
  • 👀 1
  • 🫡 1
Post #1349 55.9K
🇺🇿 Ҳамюртларимиз муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Россия Федерациясининг Калуга ва Рязань вилоятларида иш фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан сайёр қабул ўтказди ва муаммоларини ўрганди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 41
  • 😴 29
  • 👍 23
  • 🤨 10
  • 🤷‍♂ 9
  • ✍ 3
  • 👌 1
  • 💔 1
  • 👻 1
Post #1348 230K
🇺🇿Дунёнинг турли нуқталаридан бир овоз янграйди: «Ўзбекистондай Ватанимиз борлигидан фахрланамиз!»

Корея Республикаси, Германия, Словакия, Япония, Франция ва Буюк Британияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизни ягона туйғу — Ватанга муҳаббат бирлаштирди.

🇺🇿Улар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий табрикларини йўллаб, олисда бўлсалар-да, қалбан доимо она юрт билан бирга эканликларини изҳор этдилар.

🇺🇿Дунёнинг қайси нуқтасида бўлмайлик, Ўзбекистон — бизнинг ғуруримиз, кучимиз ва ягона Ватанимиз!

📌 Миграция агентлиги барча ватандошларимизни улуғ ва азиз байрамимиз билан самимий муборакбод этади.
🎆 Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, мустақиллигимиз абадий бўлсиназиз юртдошлар!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 97
  • 👍 39
  • 😐 12
  • 🎉 7
  • 🤷‍♂ 3
  • 🔥 3
  • 🤗 3
  • 🤓 2
  • 👀 2
  • 🤷 2
  • 🕊 1
Post #1347 73.6K
📞 Бир қўнғироқ — кўплаб масалаларга ечим!

Россия Федерациясида қийин вазиятга тушиб қолдингизми? Иш ўрнингизни йўқотдингиз ёки хавф юқори бўлган ҳудудда ишлаяпсизми? Бошқа ҳудуддан расмий иш топишда ёрдам керакми?

Шунингдек, меҳнат ҳуқуқингиз ва бошқа миграция масалалари бўйича саволларингиз бўлса, Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси колл-марказига мурожаат қилинг.

Колл-марказ сизга 24/7 хизмат кўрсатади.

☎️ Ишонч телефони:
+7 (495) 803-40-00

📲 Қуйидаги мессенжерлар орқали ҳам мурожаат йўллашингиз мумкин.

😎 Telegram
😎 WhatsApp
📲 MAX

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 60
  • 👍 16
  • 👀 8
  • 🔥 5
  • 😐 4
  • 💊 3
  • 🤨 1
  • 🫡 1
  • 🆒 1
Post #1346 50K
🗣 ТИЛ БИЛГАНГА — МИНГ ТАНГА! 🇩🇪

👩‍⚕️ БУХОРОЛИК 56 НАФАР ҲАМШИРА НЕМИС ТИЛИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛДИ!

Миграция агентлигининг Бухоро ҳудудий филиалининг, Германиянинг Klett EDU ташкилоти ҳамда BASE33 ўқув маркази ҳамкорлигида ҳамшираларни Германияда ишлашга тайёрлаш лойиҳаси давом этмоқда.

🎓 Лойиҳа доирасида шу кунга қадар:
🔹 56 нафар ҳамшира — халқаро сертификатга эга бўлди;
🔹 44 нафар ҳамшира — сертификат олиш арафасида;
💼 12 нафар номзод Германияда иш билан таъминланди.

📚 Энг муҳими — барча жараёнлар БЕПУЛ!

📢 Лойиҳанинг кейинги босқичларига қабул давом этмоқда!

Мурожаат учун:
Миграция агентлигининг Бухоро ҳудудий филиали

📞 Телефон:+998652265699

📍 Манзил: Бухоро шаҳри, Пиридасгир кўчаси, 13-уй (Касбий кўникмалар маркази биноси)

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 36
  • 👍 27
  • 🤨 6
  • 🎉 2
  • 🙏 2
  • 🫡 2
  • 👌 1
  • 🐳 1
  • 💊 1
Post #1345 55.5K
🇺🇿🇰🇷 Уч томонлама шартнома тегишли ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилди

Корея Республикасининг Улсан шаҳрида шаҳар ҳокимлиги, Касаба уюшмалари, Улсан мигрантлар маркази, нодавлат ташкилотлар, хорижлик ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилмалар ҳамда Hyundai корхонаси раҳбарияти вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда Миграция агентлиги орқали Кореяга ишга жойлаштирилаётган фуқаро, унинг кафили ва Агентлик ўртасида тузиладиган уч томонлама шартноманинг барча бандлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Муҳокамаларда ҳар бир томоннинг фикр ва таклифлари эшитилиб, шартноманинг айрим қоидаларини аниқлаштириш, батафсил ифодалаш ҳамда тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.


Асосий мақсад — фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларида тушунмовчиликларнинг олдини олиш ва шартнома шартларининг барча томонлар учун аниқ ҳамда шаффоф бўлишини таъминлаш.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 46
  • 👍 23
  • 🤷‍♂ 5
  • 🔥 2
  • 🥰 2
  • 🤩 2
  • 😍 2
  • 🤨 2
  • 😴 2
Post #1344 50.4K
Мурожаатлар, муҳокамалар, ечимлар…

Миграция агентлиги ва Агентликнинг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Улсан шаҳридаги Hyundai Heavy Industries корхонасида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашувда фуқароларимизнинг меҳнат шароитлари, ҳужжатларни расмийлаштириш, иш жойи виза турини ўзгартириш билан боғлиқ саволларига жавоб берилди.

Кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.

Иш жойини ўзгартиришга оид янгиликлар батафсил эълон қилинади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 36
  • 🤨 12
  • 👍 9
  • ✍ 3
  • 🔥 3
  • 🎉 2
  • 🤗 2
  • 👌 1
Post #1343 60.6K
🇺🇿 Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси қандай ишлаяпти?

Россияда оғир вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга қай тартибда ёрдам кўрсатилмоқда?

Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев батафсил тушунтириб берди.


🎥 Тафсилотлар видеода.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • 👍 35
  • ❤ 26
  • 😴 22
  • 🤨 13
  • 🤷‍♂ 7
  • 🔥 7
  • 🍾 2
  • 🤩 1
  • 😇 1
  • 🤷 1
Post #1342 247K
📢 Ульсандаги ҳамюртларимиз диққатига!

Бугун, 27 август куни соат 19:00 да Hyundai Heavy Industries корхонасида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз учун Миграция агентлиги томонидан сайёр қабул ўтказилади.

Қабул давомида фуқароларнинг меҳнат фаолияти, ҳуқуқий ҳимояси, иш ва яшаш шароитлари билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилиб, зарур амалий чоралар кўрилиши режалаштирилган.

📍 Манзил: Ульсан шаҳри, Донг-гу тумани, Донгбу-донг 180-4, Hyundai Heavy Industries техник таълим маркази

울산 동구 동부동 180-4
현대중공업 기술교육원

🕖 Бошланиш вақти: 19:00

Барча ҳамюртларимизни сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 43
  • 😴 11
  • 👍 6
  • 👌 1
Post #1341 45.9K
Migratsiya agentligi 🇰🇷 Узоқ кутилган янгилик: Кореяда мавсумий ишчилар дастури қайта тикланди! Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Корея Республикасининг Геонгсангнам-до (Gyeongsangnam-do) провинцияси губернатори…
🇰🇷 E-8 дастури: фуқаролар мурожаати жойида ҳал этилди

2021 йилда Ўзбекистондан Кореяга E-8 визаси асосида 420 нафар фуқаро юборилган эди. Айрим ишчилар шартнома муддати тугагач, белгиланган вақтда Ватанга қайтмагани сабабли дастур Корея томонидан тўхтатилган.

Узоқ давом этган музокаралар натижасида 2025 йилда дастурни қайта тиклаш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур келишув асосида Кореяга етиб келган дастлабки 3 нафар фуқаронинг яшаш шароитлари қониқарли эмаслиги аниқлангач, Миграция агентлиги масъуллари вазиятни жойида ўрганди. Корея томони билан музокаралар натижасида уларнинг иш ва яшаш жойлари ўзгартирилиб, муносиб шароит яратилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 76
  • 😴 13
  • 👍 10
  • 🔥 9
  • 🤷‍♂ 4
  • 🏆 4
  • 🤨 3
  • 😇 3
  • 👌 1
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →