TGViewer
Migratsiya agentligi Migratsiya agentligi @uzmigration · 88.8K subscribers
Post #1353 184K
E-9 шартнома (1).docx40.7 KB
📌📌📌📌📌

#E9_МуҳимЭълон

🇰🇷 E-9 ВИЗАСИ БЎЙИЧА УЧ ТОМОНЛАМА ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ

Миграция агентлиги E-9 визаси асосида Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бораётган фуқаролар билан тузиладиган уч томонлама шартноманинг айрим бандларини қайта кўриб чиқди.

Аввалги шартномада фуқаро иш жойини ўзгартиришдан олдин Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси розилигини олиши ҳамда белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолатларда жарима қўлланилиши назарда тутилган эди.

Ушбу талаблар фуқароларнинг Корея Республикасида ноқонуний мақомга ўтиб кетишининг олдини олиш, улар билан доимий алоқани таъминлаш ҳамда зарур ҳолатларда ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий кўмак кўрсатиш мақсадида киритилган эди.

Корея Республикасидаги иш берувчилар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўтказилган музокаралар, шунингдек, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида мазкур талаблар қайта кўриб чиқилди.

Натижада уч томонлама шартномадан иш жойини ўзгартириш учун Агентлик ваколатхонасининг олдиндан розилигини олиш ҳамда ушбу талабга риоя этилмаган ҳолатда жарима қўллашни назарда тутувчи бандлар чиқариб ташланди.


Эндиликда фуқаролар иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлигининг алоҳида розилигини олиши шарт эмас. Улар амалдаги тартиблар ва қонунчилик асосида иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ва янги иш берувчи билан меҳнат муносабатларига киришиши мумкин.

❗️Муҳим: мазкур ўзгариш Корея Республикасининг E-9 визаси бўйича белгиланган қонунчилик талабларини ўзгартирмайди.
‼️Шартномада Кореяда ноқонуний мақомда қолганлик учун жарима қўллаш банди сақлаб қолинди.

E-9 визаси асосида ишлаётган фуқаро иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилганидан сўнг 1 ой ичида иш изловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтиши ва 90 кун ичида янги ишга жойлашиши лозим. Акс ҳолда Корея Республикаси ҳудудини тарк этиши талаб этилади.

Белгиланган муддатда ишга жойлашмаган ва мамлакат ҳудудини тарк этмаган фуқаро ноқонуний мақомга ўтиши мумкин. Бундай ҳолатда Корея Республикаси қонунчилигига мувофиқ жарима, депортация ҳамда мамлакатга қайта киришга тақиқ қўйилиши мумкин.

Шу боис, Агентлик томонидан хизмат кўрсатиш шартномаси қайта кўриб чиқилган бўлса-да, фуқаролардан иш жойини ўзгартиришда Корея Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя қилиш сўралади.

📃 Батафсил шартнома нусхасида

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 87
  • 👍 16
  • 🔥 7
  • 👌 5
  • ✍ 3
  • 🤩 2
  • 🤗 2
  • 🥰 1
More from @uzmigration
  1. Sep 25, 2026#молиявий_саводхонлик 💰 ХОРИЖДА ПУЛ ТОПИШНИ БИЛАСИЗ. УНИ САҚЛАШ ВА КЎПАЙТИРИШНИ-ЧИ? 🧮 Че…
  2. Sep 25, 2026🌍 Иш имкониятлари майдони 11 та давлат. 6 мингдан зиёд вакансия. 800+ иштирокчи. Самарқан…
  3. Sep 25, 2026Ҳурматли юртдошлар! Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тизимида қонунбузарли…
  4. Sep 24, 2026🏆 «ВАТАН САДОСИ»: ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ Хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ва ватандошла…
  5. Sep 24, 2026🌍 ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАНЛАР ҚАНДАЙ ЁРДАМЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ МУМКИН? Хорижда вақтинча меҳнат фао…
  6. Sep 24, 2026🇺🇿 РОССИЯДАН ҚАЙТГАН АЁЛ ПРЕЗИДЕНТГА НИМА ДЕДИ? Андижонга ташриф чоғида Президент Шавкат…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →