💰 ХОРИЖДА ПУЛ ТОПИШНИ БИЛАСИЗ. УНИ САҚЛАШ ВА КЎПАЙТИРИШНИ-ЧИ?
🧮 Чет элда ишлаб даромад топиш — бир масала. Уни тўғри бошқариш эса молиявий барқарорликнинг асоси.
Бюджетингиз борми? Жамғармангиз-чи? Даромадингизнинг қанча қисми келажак учун ишлаяпти?
📊 Шахсий бюджет — даромад ва харажатлар баланси;
💳 Хавфсиз пул ўтказмаси — маблағни ортиқча комиссия ва таваккалчиликларсиз юбориш;
🛡 Молиявий хавфсизлик — фирибгарлик схемаларини олдиндан таниш;
💰 Жамғарма — кутилмаган харажатлар учун молиявий захира;
📈 Инвестиция — маблағни келажакда қўшимча қиймат яратиши учун бошқариш.
Пулни топиш муҳим. Уни сиз учун ишлайдиган ресурсга айлантириш эса — молиявий саводхонлик.
🎥 Бу ҳақда YouTube саҳифамизда анимацион роликларимизда билиб олинг.
🇺🇿 Ўзбек тилида кўриш
🇷🇺 Рус тилида кўриш
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|