Хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ва ватандошлар ўртасида ўтказилган «Ватан садоси» халқаро кўрик-танлови ғолиблари аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг махсус комиссияси танловда қатнашиш даврида хорижда бўлган иштирокчиларнинг ижодий ишларини баҳолаб, қуйидаги совриндорларни белгилади:
🎼 «Энг яхши мусиқа ижрочиси» (созандалик) номинацияси
🥇 1-ўрин — 100 миллион сўм
БОЗОРОВ МУЗАФФАР АКРАМОВИЧ — Жанубий Корея
🎵 Ижро: «Андижон полькаси ва Ариранг поппури»
🥈 2-ўрин — 80 миллион сўм
ЧУЛИЕВА МАВЛУДА УМИРЗОҚ ҚИЗИ — Германия
🎵 Ижро: И.С. Бах «Прелюдия ва фуга» №21 B-dur
🥉 3-ўрин — 50 миллион сўм
БЕГМАТОВ УМИД БОБАМУРАДОВИЧ — Россия
🎵 Ижро: «Отмагай тонг»
🎤 «Энг яхши қўшиқ ижрочиси» (хонандалик) номинацияси
🥇 1-ўрин — 100 миллион сўм
ХУДАЙБЕРГЕНОВ УМИДБЕК МУРАДБЕК ЎҒЛИ — Россия
🎵 Ижро: «Уатан»
🥈 2-ўрин — 80 миллион сўм
СЕЙТИМБЕТОВ АТАЖАН КАМИЛЖАНОВИЧ — Россия
🎵 Ижро: «Найлайин»
🥉 3-ўрин — 50 миллион сўм
ХУДОЙШУКУРОВ ОТАЖОН МАНСУР ЎҒЛИ — Россия
🎵 Ижро: «Доғман» (Орифхон Хотамов)
📌Танловда қатнашиш даврида иштирокчиларнинг хорижда бўлганини тасдиқлаш билан боғлиқ айрим маълумотларга аниқлик киритиш зарурати туфайли натижаларни эълон қилиш кечикканини маълум қиламиз.
🇺🇿 Барча совриндорларни самимий муборакбод этамиз! Халқимизнинг санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилишда муваффақият ёр бўлсин!
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|