#ваколатхона_фаолияти
🇺🇿🇰🇷
Кореяда ишлаш даврингизда муаммога дуч келдингизми? Ваколатхонага мурожаат қилинг!Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Улсан шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган юртдошларимиз билан учрашди.
Айни пайтда Кореяда Қорақалпоғистондан борган
550 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Уларнинг
35 нафари «Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш маркази» лойиҳаси доирасида Е-9 визаси асосида
HD Hyundai кемасозлик корхонасида ишламоқда.
Мулоқотда юртдошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, иш берувчи билан муносабатлари ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилди.
Шунингдек, Кореянинг меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя қилиш, иш жойини фақат белгиланган қонуний тартибда ўзгартириш, онлайн фирибгарлик, гиёҳвандлик, жиноятчилик ва турли ноқонуний оқимлардан эҳтиёт бўлиш бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.
Ваколатхона Кореяда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз билан мунтазам учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чоралар кўрмоқда.
❗️
Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, иш берувчи билан муаммо юзага келса ёки ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёж сезсангиз, мурожаат қилишдан тортинманг:Манзил: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213 10-қават, 1003.
📞+82222851341, +82222851343, +821039871661
📍
Локация☎️
Миграция агентлиги: 1282
🤖 Telegram:
«Huquqiy yordam» боти — 24/7Муаммони яширманг — ўз вақтида қилинган мурожаат унинг ечимини тезлаштиради.📢 Хабарни тарқатинг!
👉
@uzmigration