🚍 Willer Express — Япония туристик ва йўловчи транспорт бозоридаги энг илғор автобус оператори.
Компания мамлакатнинг шимолидан жанубигача бўлган кенг ҳудудни қамраб олган.
🤝 Япониянинг халқаро кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш соҳасида етакчи компанияларидан бири “Onodera User Run” ушбу ташкилотни Ўзбекистон бозорига олиб кирмоқда.
📄 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, "Willer Express" раҳбари Hirayama Koji ва “Onodera User Run” компанияси вакили Kato Jun ўртасида имзоланган уч томонлама келишувга кўра:
🚍 Ўзбекистонда "Willer Express" учун автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш ва Кун чиқар мамлакатда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш йўлга қўйилади.
🏗 Тошкент шаҳрида замонавий ўқув полигони барпо этилади.
🚏Амалиёт жараёнлари учун Япониядан ўнг бошқарувли автобуслар олиб келинади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration


