✈️ Чиптангиз тайёр. Чемоданингиз ҳам. Хўш, иш жойингиз ҳақида ҳамма нарсани биласизми?
1️⃣Иш берувчи ким?
2️⃣Шартномада нима ёзилган?
3️⃣Қаерда ишлайсиз ва қаерда яшайсиз?
⚠️ Агар бу саволларга аниқ жавобингиз бўлмаса — учишдан олдин яна бир бор ўйлаб кўринг.
❌ «Боргач ҳал қиламиз», «ҳужжат шарт эмас» деган ваъдалар катта муаммога айланиши мумкин.
📌 Чет-элда ишлашга тайёргарлик чипта олишдан эмас, маълумотни текширишдан бошланади.
📌 Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мушкул вазиятга тушсангиз, Миграция агентлигига мурожаат қилинг.
📞 1282 — қисқа рақам
📲 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 ҳуқуқий ёрдам
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration