Кореяда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни тамомлагач, ўз мутахассислиги бўйича ушбу мамлакатда қонуний ишлаш имкониятларини қандай кенгайтириш мумкин?
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Корея Республикасидаги учрашувларидан бирида айнан шу масала муҳокама қилинди.
Кореянинг Rotary* клуби вакиллари, тадбиркорлар, иш берувчи компаниялар ҳамда таълим муассасалари иштирокидаги мулоқотда ҳамкорликни фақат Е-9 ишчи визаси билан чекламасдан, Корея университетларида таҳсил олаётган ва битираётган ўзбекистонлик ёшларнинг кейинги бандлигини таъминлаш имкониятларига эътибор қаратилди.
Хусусан, таълим давридаёқ талабаларни меҳнат бозори талабларига тайёрлаш, иш берувчилар билан боғлаш ва битирувчилар учун мутахассислиги бўйича қонуний бандлик имкониятларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Маълумот учун: *Rotary International — 1905 йилда ташкил этилган халқаро жамоат ташкилоти бўлиб, дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларида фаолият юритади. Ташкилот бизнес, профессионал ва жамоатчилик вакилларини бирлаштириб, таълим, соғлиқни сақлаш, касбий ривожланиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади.
🇬🇧 EN
🇷🇺 RU
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration



