Бир боланинг самимий сўзлари Президентгача етиб борди ❤️
Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи кунлари Муҳаммадалининг Ватанга меҳри акс этган видеоси кўпчилик эътиборини тортган эди. Давлатимиз раҳбари ҳам унинг мурожаатини кўриб, болакайга миннатдорлик мактуби йўллади.
Бугун Жўқорғи Кенгесда ушбу мактуб Муҳаммадалига ўқиб эшиттирилди. Унга, ота-онасига ва у тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига Президент совғалари топширилди.
Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳор Сапарова эса «Ватан фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Манба
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Post #1455
17.4K






- ❤ 26
- 👍 18
- 🔥 1