РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида оғир аҳволда қолган, ўзини Наманган вилоятидан деб таништирган Бахтиёр Мўминов ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан воқеа жойига чиқилиб, шахсга оид маълумотларга аниқлик киритилди.
Ўрганишлар натижасида Бахтиёр Мўминов 1990 йилларда оиласи билан Россия Федерациясига кўчиб кетгани ва кейинчалик ушбу давлат фуқаролигини қабул қилгани аниқланди.
Видеода акс этган шахснинг Россия Федерацияси фуқароси экани тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам тасдиқланган. Унинг яқин қариндошлари ҳам Россия Федерацияси фуқаролари ҳисобланади.
Миграция агентлиги хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатади.
Бундай ҳолатларда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.
📞 1282 — қисқа рақам
📲 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
