🌍 ХОРИЖГА ИШЛАШГА КЕТЯПСИЗ. ТИЛНИ БИЛМАСАНГИЗ-ЧИ?
«Ишламоқчи бўлган давлатингиз тилини билмасангиз — “вайрон бўласиз”».
Бу фикрни “Tesla” компаниясида киберхавфсизлик бўйича фаолият юритаётган фарғоналик Азизбек суҳбат давомида таъкидлаган.
Унинг тажрибаси битта муҳим ҳақиқатни эслатади:
Хорижга боришнинг ўзи етарли эмас. Халқаро меҳнат бозорида ўз қийматингизни ошириш керак.
Тил билсангиз — мулоқот қиласиз.
Касбингиз бўлса — танловингиз кўпаяди.
Малакангиз бўлса — юқорироқ позицияларга интиласиз.
Миграция агентлиги эса сизга ўз салоҳиятингизга мос, қонуний ва муносиб иш ўрни топишда ишончли ҳамкор бўлади.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|