11 та давлат. 6 мингдан зиёд вакансия. 800+ иштирокчи.
Самарқандда хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимиз учун халқаро меҳнат бозоридаги вакансиялар тақдимоти ва воркшоп ўтказилди.
Унда 8 та лицензияга эга хусусий бандлик агентлиги Болгария, Латвия, Литва, Эстония, Чехия, Исроил, Германия, Жанубий Корея, Словакия, БАА ва Хорватиядаги 6 мингдан зиёд бўш иш ўрнини тақдим этди.
🏗 Қурилиш
🏭 Ишлаб чиқариш
🤝 Хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишлар
Тадбирда 800 нафардан зиёд номзод иштирок этди. Хорижда ишлаш истагидаги 642 нафар фуқаронинг маълумотлари қизиқиш билдирган вакансиялар бўйича рўйхатга олинди.
Шунингдек, иштирокчилар хорижда қонуний ва хавфсиз ишлаш, ишга жойлашиш тартиблари ҳамда мавжуд имкониятлар бўйича бевосита маълумот ва маслаҳат олди.
📍 Бу каби воркшоплар барча ҳудудларда ўтказилади.
Халқаро меҳнат бозоридаги янги вакансиялар билан танишиш ва ҳудудингиздаги навбатдаги тадбирни ўтказиб юбормаслик учун бизни кузатиб боринг — сана ва манзилларни олдиндан эълон қилиб борамиз.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|