🤝 Миграция агентлиги, Швейцариянинг Globogate рекрутинг компанияси ҳамда Словакиянинг Penta Hospitals International компанияси ўртасида уч томонлама ҳамкорликка старт берилди.
🏥 Penta Hospitals International — Марказий Европадаги энг йирик хусусий тиббиёт тармоғи бўлиб, 150 дан ортиқ шифохона ва 100 га яқин тиббий парвариш муассасасини бошқаради.
👨⚕️ Компания тизимида 25 минга яқин ходим фаолият юритади. Шунингдек, Penta яқинда Братислава шаҳрида ҳам 1 400 нафар ходимга мўлжалланган юқори технологияли шифохона барпо этди.
🤝 Янги лойиҳа доирасида Penta Hospitals International учун Ўзбекистонда шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими яратилади.
🩺 Globogate билан амалга оширилаётган дастур доирасида қарийб 600 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Германияда иш билан таъминланган. Энди мазкур ҳамкорликни биринчи босқичда - Чехия, Словакия ва Польша кейинчалик, Эстония, Латвия, Литвага кенгайтириш
режалаштирилмоқда.
XORIJDA ISH телеграм каналимизни кузатиб боринг тез орада ушбу мамлакатлардаги вакансияларни эълон қиламиз!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration


