🔴 Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди
У энди бош вазирнинг биринчи ўринбосари
Турдимов таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида вазирликлар, идоралар ҳамда ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Мазкур йўналишлардаги вазифалар ижросини назорат қилиш Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.
Президент фармони билан Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Турдимов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилди. Шунингдек, Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилди.
Янги лавозимда Турдимов фақат таълим вазирлиги фаолиятига эмас, балки таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар фаолиятини ваколати доирасида мувофиқлаштиришга ҳам масъул бўлади.
Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.
Аввалроқ, 3 октябрь куни президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бирлаштирилиб, ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилган эди.
Янги вазирлик мактабгача таълимдан тортиб олий таълим ва илм-фангача бўлган соҳаларни ягона тизим асосида бошқаради.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15524
9.2K

- 👍 92
- ❤ 22
- 🤣 17
- 👏 8
- 👎 1
- 😱 1
- 🤬 1