🔴 ”ИИВ собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовни тергов қилмаган”
Рамазон Ашрапов
Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга нисбатан вазирлик органлари томонидан тергов олиб борилмаганини билдирди.
Матбуот анжуманида ИИВ вазири ўринбосари Рамазон Ашраповга собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг лавозимидан олиниши ортидан тарқалган, унинг қўлга олингани ва тергов қилинаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан савол берилди.
Ашраповнинг билдиришича, собиқ вазирга нисбатан Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Мирзамаҳмудов 2026 йил 27 июлда президент фармони билан энергетика вазири лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Шерзод Хўжаев тайинланган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15518
7.59K
- 🤔 15
- ❤ 5
- 🔥 1
- 🤣 1
- 😭 1