Сафимиз кучайди: Забардаст журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat жамоасига қўшилди
Журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat сайтида иш бошлади. Мухбирлик ва таҳририят бошқарувида тажриба тўплаган ҳамкасбимизнинг жамоамизга қўшилиши — биз учун янги имконият ва янги куч.
Илёс журналистик фаолиятини 2018 йилда Kun.uz сайтида мухбир сифатида бошлаган. 2021 йилда «Йилнинг энг фаол журналисти», 2022 йилда эса «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори бўлган.
2024 йилдан «Vatandosh» сайти бош муҳаррири, 2025 йилдан Vaqt.uz нашри мухбири, 2026 йилдан эса ушбу нашр бош муҳаррири сифатида фаолият юритган.
Биз учун сафимиз кенгайиши билан бирга, таҳририятга янги қараш, тажриба ва ташаббуслар кириб келиши ҳам муҳим. Илёс билан биргаликда ўқувчиларимизга қизиқарли, ишончли ва жамият учун аҳамиятли материаллар тақдим этишни мақсад қилганмиз.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15521
16.5K

- 👍 152
- 🔥 28
- ❤ 22
- 👏 10
- 😁 3
- 😱 2
- 👎 1
- 🤔 1
- 😭 1
- 🤝 1