TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 33.9K subscribers
Post #15591 5.35K
🔴Ўзбекистонга 10,3 миллион турист келди

✔️Унинг 73 фоизи қўшнилар ҳиссасига тўғри келмоқда

2026 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 10,3 миллион нафар хорижлик туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,4 фоизга кўп. Бироқ келувчиларнинг 73 фоизи атиги учта қўшни давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Хўш, уларнинг қанчаси ҳақиқатан саёҳат қилиш учун келган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 10 миллион 306 минг 786 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган. Бу ўтган йилга нисбатан 1,7 миллион нафарга кўп.

Энг кўп ташрифлар Қирғизистон (2,84 миллион), Қозоғистон (2,4 миллион) ва Тожикистон (2,27 миллион) ҳиссасига тўғри келган. Ушбу уч давлатдан жами 7,5 миллиондан ортиқ киши келган.

Кейинги ўринларда Россия (983 минг), Афғонистон (380 минг), Хитой (374 минг), Туркманистон (257 минг) ва Туркия (149 минг) турибди.

Эълон қилинган умумий рақамларда 10,3 миллион кишининг қанчаси айнан дам олиш ва саёҳат мақсадида келгани очиқ кўрсатилмаган.

Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг тўққиз ойида туризм хизматлари экспорти 5,3 миллиард долларга етган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,2 фоизга кўп.

Оддий ҳисоб-китобга кўра, ушбу сумма ҳар бир хорижий ташрифга ўртача 514 доллардан тўғри келади. Бироқ бу ҳар бир меҳмон айнан шунча маблағ сарфлаганини англатмайди.

Секин аста узоқ хориж давлатларидан келувчилар сони ортаяпти. Хусусан, Хитойдан ташрифлар 2,1 бараварга, Малайзиядан 1,9 бараварга, Индонезиядан 1,7 бараварга, Япониядан 1,5 бараварга, АҚШдан эса 1,4 бараварга кўпайган.

Шунга қарамай, Хитойдан келган 374 минг нафар меҳмон умумий ташрифларнинг атиги 3,6 фоизини ташкил этмоқда.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • ❤ 7
  • 😁 6
  • 👍 5
  • 🤔 1
  • 😭 1
More from @uzdiplomat
  1. Oct 17, 2026Икки туман ҳокими Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбариятига тайи…
  2. Oct 17, 2026🔴АҚШ давлат котибидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариш сўралди АҚШдаги ҳуқ…
  3. Oct 17, 2026Чилонзорнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг собиқ ҳ…
  4. Oct 17, 2026🔴 “Ҳудудий электр тармоқларида ходимлар маоши етарлигидан ҳам кўп- 6 млн сўм” Раис ✔️ Ишч…
  5. Oct 17, 2026🔴Оқ уй матбуот котибаси лавозимда атиги 5 кун ишлади ✔️Брифингда журналистлар саволига жа…
  6. Oct 17, 2026📄uzdiplomat iqtibosi🖍 "Давлат раҳбари "Худони ердаги сояси" эмас, ёлланма менежер" Қосим…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →