TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 33.9K subscribers
Post #15596 3.16K
Икки туман ҳокими Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбариятига тайинланди

Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ишлаб келган икки туман ҳокими Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигида раҳбарлик лавозимларини эгаллади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ:

Ботир Тоғаев агентлик директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Шуҳрат Аҳмедов эса агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал Хоразм вилояти Қўшкўпир туманига раҳбарлик қилган.

Маълумот учун, Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги 2026 йил 12 майдаги Президент фармони ва қарори асосида ташкил этилган.

Агентлик чорвачиликни ривожлантириш, наслчиликни такомиллаштириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, чорва озуқаси базасини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб этиш йўналишларида фаолият юритади.

Ҳозирда агентликка қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ориф Бўтаев раҳбарлик қилмоқда.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 👎 10
  • ❤ 5
  • 👍 1
  • 🤣 1
More from @uzdiplomat
  1. Oct 17, 2026🔴АҚШ давлат котибидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариш сўралди АҚШдаги ҳуқ…
  2. Oct 17, 2026Чилонзорнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг собиқ ҳ…
  3. Oct 17, 2026🔴 “Ҳудудий электр тармоқларида ходимлар маоши етарлигидан ҳам кўп- 6 млн сўм” Раис ✔️ Ишч…
  4. Oct 17, 2026🔴Оқ уй матбуот котибаси лавозимда атиги 5 кун ишлади ✔️Брифингда журналистлар саволига жа…
  5. Oct 17, 2026🔴Ўзбекистонга 10,3 миллион турист келди ✔️Унинг 73 фоизи қўшнилар ҳиссасига тўғри келмоқд…
  6. Oct 17, 2026📄uzdiplomat iqtibosi🖍 "Давлат раҳбари "Худони ердаги сояси" эмас, ёлланма менежер" Қосим…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →