TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 33.9K subscribers
Post #15593 4.34K
🔴 “Ҳудудий электр тармоқларида ходимлар маоши етарлигидан ҳам кўп- 6 млн сўм”
Раис

✔️ Ишчиларнинг маоши маълум, раисники сир

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси Сардор Исақулов электр тармоқларида ишловчи монтажчилар камида 6 миллион, чилангарлар эса 4 миллион сўм маош олишини маълум қилди. Бироқ раҳбар ўзининг қанча ойлик олишини очиқламади.

Uzdiplomat.uz мухбири ҳудудий электр тармоқлари ходимларидан иш ҳақи камлиги ва шу сабабли Россияга ишлаш учун кетишга мажбур бўлаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини айтди.

Бироқ Исақулов бу фикрга қўшилмади. «Муҳтарам президентимиз ҳар бир бўғиндаги ходимнинг маошларини бугунги кунда етарлигидан ҳам кўп…» — деди у.

Журналист оддий монтажчининг ойлиги қанча эканини сўраганида, раис 6 миллион сўмдан кам эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, электр тармоқларида ишловчи чилангарлар ҳам камида 4 миллион сўм маош олади.

Мухбир 4–6 миллион сўмлик иш ҳақи ҳозирги шароитда кам эмасми, деган саволни ўртага ташлади. Шунингдек, оддий ишчиларнинг маоши маълум қилинган бир пайтда раҳбарларнинг, жумладан, раиснинг ўз ойлик даромади қанча экани билан қизиқди.

Исақулов раҳбарлар маоши KPI — фаолият самарадорлиги кўрсаткичларига боғлиқ равишда ўзгаришини айтди. Аммо ўзининг ўртача ойлигини ҳам маълум қилмади.

Журналист бу маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиши кераклигини таъкидлаб, компаниянинг давлат бюджетига алоқаси ҳақида савол берди.

«Биз бюджетдан пул олмаймиз. Биз акциядорлик жамиятимиз. Биз хўжалик ҳисобидан ишлаймиз», — деди Исақулов.

Бироқ «Ҳудудий электр тармоқлари» оддий хусусий компания эмас. Корхонада давлат улуши мавжуд. 2026 йил 16 октябрь ҳолатидаги маълумотларга кўра, давлат улуши 59,9696 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2026 йил 25 февралдаги президент қарорида компаниядаги 40 фоиз давлат улушини Миллий инвестиция жамғармасига ўтказиш назарда тутилган.

Демак, компаниянинг давлат бюджетидан тўғридан-тўғри маблағ олмаслиги унда давлат улуши йўқлигини англатмайди. Шу билан бирга, давлат иштирокидаги корхона раҳбариятининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тизими ҳам жамоатчилик учун аҳамиятли масала ҳисобланади.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 😢 22
  • 🤬 9
  • ❤ 6
  • 🤣 3
  • 👍 2
  • 😁 2
  • 👎 1
More from @uzdiplomat
  1. Oct 17, 2026Чилонзорнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг собиқ ҳ…
  2. Oct 17, 2026🔴Оқ уй матбуот котибаси лавозимда атиги 5 кун ишлади ✔️Брифингда журналистлар саволига жа…
  3. Oct 17, 2026🔴Ўзбекистонга 10,3 миллион турист келди ✔️Унинг 73 фоизи қўшнилар ҳиссасига тўғри келмоқд…
  4. Oct 17, 2026📄uzdiplomat iqtibosi🖍 "Давлат раҳбари "Худони ердаги сояси" эмас, ёлланма менежер" Қосим…
  5. Oct 16, 2026🔴Трампнинг махсус вакили Шавкат Мирзиёев билан учрашди АҚШ Президенти Дональд Трампнинг я…
  6. Oct 16, 2026🔴 «Янги Ўзбекистон» даврида Алишер Навоий музейи ўз ўрнини Рус ёш томошабинлар театрига б…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →