Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири бўлиши кутилмоқда — манба
Uzdiplomat манбаси маълумотига кўра, Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими сифатидаги фаолиятини якунлаб, Тошкентга келган.
Унинг бевосита таълим соҳасидаги тажрибаси борми?
Турдимов мутахассислиги бўйича иқтисодчи. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини банк тизимида бошлаган. Кейинчалик Хатирчи тумани, Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларига раҳбарлик қилган. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Очиқ эълон қилинган таржимаи ҳолида унинг ўқитувчи, таълим муассасаси раҳбари ёки таълим вазирликларида масъул ходим сифатида ишлагани кўрсатилмаган.
Ҳоким сифатида эса таълим масалалари билан шуғулланган. Жумладан, Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган даврида таълим сифати, ўқитувчиларнинг мавқеи ва иш шароитларига бағишланган муҳокамаларда иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрдаги Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Янги идора боғчадан олий таълимгача бўлган босқичларни қамраб олади.
Тайинлов ҳақидаги расмий маълумот эълон қилингани йўқ.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15523
11.6K

- 👍 53
- 👎 14
- ❤ 11
- 🤣 9
- 🔥 6
- 👏 3
- 🤬 3
- 🤔 2
- 😱 2