🔴 Хизмат чоғида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оилалари хизмат уйини хусусийлаштириши мумкин
Ички ишлар органларида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, ходимнинг вояга етмаган фарзандларига нафақа тайинланади.
Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Сохибжамол Джолдасова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, агар хизмат чоғида ҳалок бўлган ходим хизмат уйида яшаган бўлса, ушбу уй-жойни унинг оиласи номига хусусийлаштириш масаласи кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун хизмат уйларидан фойдаланиш, уй-жойни имтиёзли нархларда сотиб олиш ва паст фоизли кредитлар ажратиш механизмлари мавжуд.
Шунингдек, хизмат вазифасини бажариш давомида жароҳат олган ходимларга компенсация тўланиши, соғлиғи сабабли хизматни давом эттира олмайдиганларга эса белгиланган тартибда нафақа тайинланиши қайд этилди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15527
5.41K