Банк кредит пулини автоматик ечганда картада камида 680 минг сўм қолдириши керак бўлади
Ўзбекистонда банклар кредит ёки кафиллик бўйича тўловларни мижознинг топшириғисиз картадан ечиб олганда, унинг карта ҳисобварақларида белгиланган минимал маблағни сақлаб қолиши шарт бўлади.
Марказий банк киритган янги талабга кўра, бу қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига тенг бўлиши керак. Қоида шартномада тўловларни мижознинг алоҳида топшириғисиз ечиб олиш назарда тутилган ҳолатларга тааллуқли.
Ҳозир энг кам иш ҳақи 1 млн 360 минг сўм, унинг ярми — 680 минг сўм. Агар талаб кучга киргунга қадар энг кам иш ҳақи ўзгарса, картада сақланадиган маблағ ҳам шунга мос равишда ўзгаради.
Янги тартиб 2027 йил 10 январдан амал қила бошлайди.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15529
6.12K

- 👍 20
- ❤ 5
- 👏 2
- 🔥 1
- 😱 1