TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.2K subscribers
Post #15532 3.18K
🔴«Раҳбарлар алмашади, муаммолар қолади»: Яккабоғдаги қишлоқ аҳолиси электр, сув ва йўл масаласида ёрдам сўрамоқда

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Жайчи маҳалласига қарашли Тўртоғайни қишлоғининг бир гуруҳ аҳолиси электр таъминоти, ичимлик суви ва йўл билан боғлиқ муаммолар йиллардан бери ҳал этилмаётганидан шикоят қилмоқда.

Мурожаатчиларнинг айтишича, кейинги йилларда қишлоқда хонадонлар сони кўпайган, аммо уларни электр билан таъминлайдиган эски трансформатор янгиланмаган. Айниқса, совуқ кунларда электр таъминоти ёмонлашиб, музлаткич ва кондиционерлар ишламай қолади. Аҳоли паст кучланиш сабаб айрим маиший техникалар ишдан чиқаётганини ҳам билдирмоқда.

Фуқаролар Яккабоғ туман электр тармоқлари масъулларига кўп марта мурожаат қилгани, янги трансформатор ўрнатиш ҳақида ваъдалар берилгани, бироқ масала очиқ қолаётганини таъкидлаган.

«Туманимизга нечта ҳоким келиб кетди. Бироқ бизнинг арзимизни тинглайдиган раҳбар топилмади», — дейилади аризада.

Яна бир хавотир — эски электр устунлари. Аҳолининг билдиришича, қишлоқ кўчаларидаги симёғочлар ўрнатилганига эллик йилдан ошган. Улар чириб, яроқсиз ҳолга келгани одамлар хавфсизлигига таҳдид солаётгани айтилмоқда.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида қишлоққа ичимлик суви тармоғи тортилган, аммо ушбу хонадонлар тармоққа уланмай қолган. У ерда яшовчилар сувни 300–500 метр масофадан ташиб келаётганини билдирган.
Қишлоқнинг бошқа кўчалари асфальтланган бўлса-да, мазкур чекка ҳудуд йўли таъмирланмай қолгани ҳам қайд этилган.

Тиббий хизматдан фойдаланиш учун эса, аҳоли уч километр йўл босиб, Қорасув қишлоғидаги тиббий пунктга боришига тўғри келади. Улар Тўртоғайнида ҳам тиббий пункт ташкил этиб, шифокор ва ҳамшира ажратишни сўрамоқда.

Мурожаатчилар шунингдек, янги трансформатор ўрнатиш, эски электр устунларини алмаштириш, чекка кўчага ичимлик суви тармоғи тортиш, йўлни асфальтлаш ва тиббий пункт ташкил этишда амалий ёрдам кутмоқда.

Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • ❤ 4
  • 🤬 3
  • 👍 2
More from @uzdiplomat
  1. Oct 11, 2026Ар-Риёд аэропортига ҳужум: 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши жароҳатланди Саудия Арабистони по…
  2. Oct 11, 2026📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Дунёда фақат манфаат бор. Манфаат деб аталган "чўпон" одамзодни п…
  3. Oct 10, 2026Банк кредит пулини автоматик ечганда картада камида 680 минг сўм қолдириши керак бўлади Ўз…
  4. Oct 10, 2026🔴Маданият вазирлиги бир кунда амалга оширган харидини нега саккизта шартномага ажратди? ✔…
  5. Oct 10, 2026🔴 Хизмат чоғида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оилалари хизмат уйини хусусийлаштир…
  6. Oct 10, 2026📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Биз ҳар бир бола ўз қобилиятини тўлиқ намоён эта оладиган муҳитда…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →