TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.2K subscribers
Post #15522 4.84K
🔴Мирзиёев киберфирибгарликка қарши МДҲнинг қўшма марказини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатларини кибержиноятларга биргаликда тезкор жавоб беришга, савдодаги тўсиқларни камайтиришга ва озиқ-овқат экспортига чеклов киритишдан олдин ўзаро маслаҳатлашишга чақирди.
Президент бу таклифларни 9 октябрь куни Туркманистоннинг Аваза ҳудудида ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида илгари сурган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мирзиёев ахборот технологиялари орқали содир этилаётган фирибгарлик фуқаролар ва бизнесга жиддий зарар етказаётганини, молия тизимлари барқарорлигига хавф туғдираётганини таъкидлаган.

Шу муносабат билан мамлакатлар чегарасидан ташқарига чиқадиган кибержиноятлар ва фирибгарлик схемаларига тезкор жавоб бериш учун МДҲ Қўшма алоқа марказини ташкил этиш таклиф қилинди. Ички ишлар вазирлари кенгаши бунинг учун қисқа муддатда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиши кераклиги айтилди.

Президент озиқ-овқат ва ўғитлар экспортини чеклашдан олдин бошқа мамлакатларни хабардор қилиш ва улар билан маслаҳатлашиш механизмини жорий этишни таклиф қилди. Бу бозордаги вазиятни олдиндан баҳолаш имконини кенгайтириши қайд этилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича давлат харидлари бозорларини бир-бирига кенгроқ очиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини тезроқ келишиш зарурлиги айтилди.

У шунингдек, МДҲ эркин савдо зонасининг чекловларсиз ишлашини таъминлаш, техник тўсиқларни бартараф этиш, мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга чақирди.

Транспорт соҳасида эса логистика марказларини ташкил этиш, транзит харажатларини сезиларли қисқартириш, юк ташиш қоидаларини бирхиллаштириш ва ягона транспорт ахборот тизимини яратиш таклиф этилди.

Энергетикада қайси мамлакатда, қачон ва қанча энергия ортиқчалиги ёки тақчиллиги юзага келишини кўрсатадиган узоқ муддатли прогноз зарурлиги таъкидланди.

Президент маданий ҳамкорлик доирасида «Маданий сиёсат ва креатив индустриялар» форумини ўтказиш ташаббусини ҳам илгари сурди. Нутқ якунида Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раисликни қабул қилишга тайёр эканини билдирди.

Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 👍 43
  • ❤ 17
  • 🔥 15
  • 👏 11
  • 😁 6
  • 🥰 1
  • 😱 1
More from @uzdiplomat
  1. Oct 9, 2026🔴 Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди У энди бош вазирнинг биринчи…
  2. Oct 9, 2026Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири бўлиши кутилмоқда — манба Uzdiplomat манбаси ма…
  3. Oct 9, 2026Сафимиз кучайди: Забардаст журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat жамоасига қўшилди Журналист И…
  4. Oct 9, 2026🔴Бухоро 2027 йилда МДҲ саммитига мезбонлик қилади ✔️Ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтказ…
  5. Oct 9, 2026🔴 «Собиқ вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев нега тезкор равишда оқланди, қолганлар-чи? Б…
  6. Oct 9, 2026🔴 ”ИИВ собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовни тергов қилмаган” Рамазон Ашрапов И…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →