🔴 «Собиқ вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев нега тезкор равишда оқланди, қолганлар-чи?
Биргина собиқ вазир айбсиз қолганлар айбдорми?”
Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида uzdiplomat мухбири томонидан ИИВ собиқ вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг оқланиши ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи ҳам кўтарилди.
Журналист айнан юқори лавозимда ишлаган мансабдорнинг иши нисбатан тез якунланиб, оқлов ҳукми чиқарилгани, у ишга қайтгани бироқ мазкур ишга алоқадор бошқа раҳбарлар ва ходимлар тақдири қандай ҳал бўлгани ҳақида сўради.
ИИВ вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов бу масала юзасидан терговни бошқа орган олиб боргани, ҳукмни эса суд чиқарганини таъкидлади.
«Битта Абдуллаев эмас, у ерда бошқа раҳбар ёки ходимларнинг айбсизлик масаласи ҳам тўлиқ кўриб чиқилган. Бу ерда муҳокама қилишимизнинг ўзи ноўрин. Сабаби, тергов қилган орган бошқа, кўриб чиқиб ҳукм ўқиган идора бошқа», — деди Ашрапов.
Бироқ вазир ўринбосарининг жавобидан Бекмурод Абдуллаев иши нима сабабдан қисқа муддатда оқлов билан якунлангани, қолган раҳбар ва ходимларга нисбатан қандай процессуал қарорлар қабул қилингани аниқлаштирилмади.
Бекмурод Абдуллаев билан бирга жами 30 нафар шахс судланган, бироқ қолган 29 нафар судланувчининг тақдири ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Эслатма: 2026 йил июлида бошланган суд жараёни ёпиқ ўтказилган. Абдуллаевга давлат маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ айбловлар қўйилган. ОАВда 200 миллиард сўмдан ортиқ зарар қоплангани ҳақида хабар берилган.
12 сентябрда Абдуллаев реабилитация асосида оқлангани ҳақида хабар тарқалди. 24 сентябрда эса у Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15519
5.5K
- 👎 31
- ❤ 9
- 🤣 5
- 👍 4
- 😱 1
- 😭 1