TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.2K subscribers
Post #15517 6.5K
🔴 Қишда Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида электр узилиши кўпроқ кузатилиши мумкин

«Ҳудудий электр тармоқлари» раиси Сардор Исақуловнинг айтишича, Тошкент шаҳрида Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида электр энергиясида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши эҳтимоли кўпроқ.

Бироқ гап бу туманларда электр албатта кўпроқ ўчишадиидегани эмас. Исақуловга кўра, айрим жойларда таъмирлаш ва профилактика ишларини ўтказиш учун электрни режали равишда қисқа муддатга узишга тўғри келиши мумкин.

У шаҳарнинг кўп қисми ягона электр тармоғига уланганини айтди. Шу сабаб бир манбада муаммо бўлса, айрим ҳудудларни бошқа линия ёки манба орқали электр билан таъминлаш имкони бор. Аммо бундай муқобил имконият чекланган участкаларда узилиш эҳтимоли юқорироқ.

Исақуловнинг маълум қилишича, шошилинч таъмир талаб қилган тармоқлар августгача хатловдан ўтказилиб, таъмирланган. Кейинги навбатда таъмир талаб қилган объектлардаги ишлар эса 1 октябрга қадар якунланган.

Шунинг учун келаётган қишда Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида кузатилиши мумкин бўлган узилишлар асосан авария эмас, тармоқни барқарор ушлаб туриш учун амалга ошириладиган режали ишлар билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда. Зарур ҳолларда диспетчерлик хизмати истеъмолчиларни бошқа манбага ўтказиш имконини ҳам кўриб чиқади.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 👎 13
  • 😱 10
  • 🤣 9
  • ❤ 6
  • 🔥 1
  • 😭 1
More from @uzdiplomat
  1. Oct 10, 2026Банк кредит пулини автоматик ечганда картада камида 680 минг сўм қолдириши керак бўлади Ўз…
  2. Oct 10, 2026🔴Маданият вазирлиги бир кунда амалга оширган харидини нега саккизта шартномага ажратди? ✔…
  3. Oct 10, 2026🔴 Хизмат чоғида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оилалари хизмат уйини хусусийлаштир…
  4. Oct 10, 2026📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Биз ҳар бир бола ўз қобилиятини тўлиқ намоён эта оладиган муҳитда…
  5. Oct 9, 2026🔴 Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди У энди бош вазирнинг биринчи…
  6. Oct 9, 2026Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири бўлиши кутилмоқда — манба Uzdiplomat манбаси ма…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →