TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.1K subscribers
Post #15515 3.05K
🔴 Мисрга борувчи ўзбекистонликлар учун янги чекловлар ўрнатилди

✔️40 ёшгача бўлганлар ёлғиз сафар қила олмайди

1 ноябрдан Мисрга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун янги талаблар жорий этилади. Хусусан, 40 ёшгача бўлган сайёҳлар яқин оила аъзолари ҳамроҳлигида сафар қилиши, шунингдек, оилада камида 5 минг доллар нақд маблағ бўлиши талаб этилади.

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб, мамлакатга кириш тартиби ўзгараётганини маълум қилди.
Янги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Мисрга боришдан олдин мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари орқали виза расмийлаштириши шарт. Туристик сафарлар эса ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши керак.
Энг жиддий чекловлардан бири саёҳатчиларнинг ёши билан боғлиқ. 40 ёшгача бўлган фуқаролар Мисрга фақат ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари ҳамроҳлигида бориши мумкин. Бундай оилалар сафар давомида камида 5 минг доллар нақд маблағга эга бўлиши лозим.
40 ёшдан юқори бўлган, мустақил сафар қилувчилар учун эса камида 3 минг доллар нақд маблағ талаб этилади.
Бундан ташқари, мамлакатга киришда меҳмонхона брон қилинганини тасдиқловчи ҳужжат, мобил алоқа маълумотлари ва молиявий таъминотга оид маълумотлар тақдим этилиши керак.
Янги тартиб туристик визани Миср ҳудудида бошқа турдаги визага алмаштиришни ҳам чеклайди.
Талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этмаган фуқаролар Мисрга киритилмаслиги ва уларни олиб келган авиакомпания орқали ортга қайтарилиши мумкин.

Эслатма: Мазкур талаблар Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси тарқатган ахборотга асосланган. Айниқса, ёш ва нақд маблағга оид янги чекловларни тасдиқловчи Миср ҳукуматининг алоҳида норматив ҳужжатини очиқ манбалардан аниқлаш имкони бўлмади.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 🤔 9
  • ❤ 4
  • 🤣 2
More from @uzdiplomat
  1. Oct 8, 2026🔴 «Тизим ичида Жўрабек Мирзамаҳмудов билан боғлиқ текширувлар йўқ» — «Ҳудудий электр тарм…
  2. Oct 8, 2026🔴 «Электр энергияси учун пул тўламайман» «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исақу…
  3. Oct 8, 2026🔴 Ўзбекистонда 5,6 миллион хонадон ойига 200 кВт·соатгача электр энергияси истеъмол қилга…
  4. Oct 8, 2026🔴Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шериклик кенгашини тузади ✔️Мирзиёев олти мамлакатн…
  5. Oct 8, 2026🔴 Педагогика университети ётоқхоналари сотиб юборилиши талабаларга қулайлик яратиш ва тир…
  6. Oct 8, 2026🔴 «Ўзбекистон почтаси» сотилмаган, аммо бошқаруви Wildberries таъсирига ўтганми? «Ўзбекис…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →