🔴 «Электр энергияси учун пул тўламайман»
«Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исақулов
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Сардор Исақулов хонадонига ўрнатилган қуёш панеллари ҳисобига электр энергияси учун деярли пул тўламаслигини, аксинча, тармоққа электр сотиш орқали ҳар ой 200–300 минг сўм даромад олишини маълум қилди.
Унинг айтишича, Энергетика вазирлигида бош инспектор бўлиб ишлаган даврида қуёш панелларини ўрнатиш бўйича топшириқ берилган. Шундан сўнг у ўз хонадонига 10 киловатт қувватли қуёш панелларини ўрнатган.
«Деярли мен электр тармоғига пул тўламайман. Ҳар ойда тармоққа электр сотганим ҳисобига тахминан 200–300 минг сўм пул тушади. Шу пайтда тармоқдан электр энергияси сотиб олмаганман», — деди Исақулов.
У аҳолига ҳам қуёш панелларини ўрнатишни тавсия қилиб, бу орқали қўшимча даромад олиш мумкинлигини таъкидлади.
Сардор Исақулов 2026 йил 27 июлдан буён «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15513
4.51K
- 🤣 34
- ❤ 5
- 👍 3