🔴 Ўзбекистонда 5,6 миллион хонадон ойига 200 кВт·соатгача электр энергияси истеъмол қилган
Ўзбекистонда август ойи якунларига кўра, 5 миллион 682 минг истеъмолчи ойига 200 кВт·соатгача электр энергияси сарфлаган. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, мамлакатда жами 8 миллион 344 мингта маиший электр энергияси истеъмолчиси мавжуд. Уларнинг тахминан 68 фоизи август ойида 200 кВт·соатлик базавий меъёр доирасида электр энергияси истеъмол қилган.
Шунингдек, 1 миллион 135 минг истеъмолчи 200–300 кВт·соат оралиғида, 354 минг истеъмолчи эса 300 кВт·соатдан ортиқ электр энергияси сарфлагани айтилди.
Компания вакилининг таъкидлашича, статистикада битта хонадон битта истеъмолчи сифатида ҳисобга олинади.
Матбуот анжуманида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудлар учун электр энергиясининг базавий меъёрини 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга ошириш таклифи ҳам тилга олинди.
Масъулнинг сўзларига кўра, бундай ўзгаришнинг давлат бюджетига таъсирини баҳолаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан биргаликда ҳисоб-китоблар олиб борилиши зарур.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15512
3.26K

- 😁 21
- 🤣 3
- 🤔 2
- ❤ 1
- 🔥 1
- 😱 1