Яна бир блогер қамалди
Блогер Сирожиддин Одиловни ҳибсга олингани тасдиқланди
Бир неча соат муқаддам жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани суди Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик)да акс этган жиноятни содир этганликда гумонланган Сирожиддин Одиловни қамоққа олишга санкция берди. Бу маълумотни Самарқанд ИИБ тасдиқлади.
“Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 1961 й.т. фуқаро Р.X. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2024 йилнинг август ойларида Тошкент шаҳрида яшовчи 1980 й.т. С.А. га, бошқа шахс билан ўрталаридаги молиявий масаласини ҳал қилиб беришини сўраб мурожаат қилган вақтида, С.А. ваколатли шахс бўлмасада, жабрланувчидан ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига маълум миқдорда пулларни олганлиги ва ҳозирги кунга қадар ваъдасини бажармасдан, алдаб келганлиги боис, қонуний чора кўришни сўраган”, дейилган ИИБ хабарида.
«Эзгулик» жамияти раҳбари эса бу ҳолатда ноқонунийлик бор демоқда.
«Сирожидиннинг жиноят иши дебочаданоқ процессуал хатолар билан бошланди. Эҳтиёт чорасини белгилаш бўйича маҳкамага пойтахтдан борган икки нафар адвокат ордери бўла туриб қўйилмади, аксинча, давлат адвокати иштирок этди», деб ёзди инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов.
Ташановнинг таъкидлашича, ҳимояланиш ҳуқуқи шахснинг империатив ҳуқуқи бўлиб, бундай ҳуқуқнинг бузилиши жиноят ишининг холис кўрилишига шубҳа уйғотади. «Тизим эндиликда бундай шубҳаларни пардалаш учун айбсизлик презумпциясига зид равишда Одилов шахсига нисбатан троллинг уюштиради, деган гумондаман», деб ёзади у.
«Сирожиддин медиа» ютуб каналида 915 мингдан ортиқ обуначи бўлиб, кейинги кунларда Фарғона вилоятида ИИБ вакиллари ва Гулираъно Қосимова суд ишини фаол ёритиб келаётган эди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #13550
11.9K

- 👎 44
- ❤ 24
- 🤬 22
- 👍 10
- 😱 7
- 🔥 2
- 👏 1
- 🤯 1
- 😢 1
- 🤣 1