TGViewer
Prof. Sherzod Prof. Sherzod @profsherzod · 5.19K subscribers
Post #784 1.18K
Болаларга пойдевор билимларни бериш ҳақида. 2-қисм

Ёзувнинг биринчи қисмини чоп қилганимдан кейин, ўқувчилардан пойдевор билимларга нималар кириши, болаларга нималарни ўқитиш кераклиги ҳақида саволлар келиб тушди. Шу сабабдан, ёзувнинг иккинчи қисмига қўл урдим.

Таъкиддлаш керакки, мумтоз асарлар ёки пойдевор билимлар деган тушунчаларни барча турлича тушунади. Ким учундир булар аниқ фанлардан иборат бўлса (масалан, физика, кимё, биология), бошқалар маданий ривожланиш ёки шахс сифатида шаклланиш учун муҳим билимларни назарда тутади (масалан, фалсафий ёки ҳуманитар билимлар).

Янги дунёда ёшларга қандай билимлар керакли бўлиши ҳали ҳам баҳсли масала. Кимдир инсон тафаккури ва асрий тажрибаси ҳануз муҳим бўлиб қолади деса, бошқалар "Сунъий интеллект ҳукмронлик даври келса, аксарият инсоннинг билими ва малакаси кераксиз бўлиб қолади", деб ҳисоблайди.

Менинг фикрим керак бўлса, билимлар билан бир қаторда малакаларни ҳам ривожлантириш керак. Билимлар, албатта, кенг бўлгани яхши. Аниқ фанлар соҳасида ишлаб, ўрганганларини оммага етказиб бериш учун малакага эга бўлмаса, бу аниқ билимлар зое кетади. Аксинча, ёшлар ҳуманитар соҳадан бошқасини тушунмаса, ҳаётни осонлаштирадиган янги технологияларни яратадиганлар қолмайди. Соддалаштирдим, аммо ҳақиқат бу иккаласининг ўртасидадир. Аниқроқ гапирсак, ҳуманитар ва аниқ билимлар чамбарчас боғлиқликда ривожлангани яхши.

Фақат мумтоз билимларни ўрганиб, ҳаётга тайёр бўлиш мумкин, дейдиганлар ҳам бор. Масалан, АҚШнинг Мериланд штатида жойлашган Авлиё Жон коллежи ўзининг таълимга бўлган алоҳида муносабати билан танилган. Бу коллеж талабалари бутун ўқиш даврида шунчаки Ғарб мумтоз анъанасидан китоблар ўқишади. Семинарларда эса ўқиганларини муҳокама қилишади. Коллеж раҳбарияти назарида бу билимлар ёшларни ҳаётга тайёрлашда етарли, деб ҳисоблайди. Коллежда ўқиш лозим бўлган китоблар рўйхатини коллеж сайтидаги мана бу ҳаволадан ўқишингиз мумкин.

Қисқаси, мумтоз ва пойдевор билимларга ҳам турли ёндашиш мумкин. Ўзингиз ё фарзандингиз нимага қизиқишингиз, келажакда нима қилишни хоҳлашингизга қараб турли йўналишларни танлаш мумкин. Аммо инсоният цивилизациясини ривожлантиришга хизмат қилган билимлар ўзаги ва асоси барибир муҳимлигича қолади. Буларнинг кўпчилиги ўрта мактабда ўтилади, аммо ўрта мактабда боланинг ҳаёли кўпинча дарсда бўлмайди.

#Мулоҳазалар #Таълим

@profsherzod
St. John's College Great Books Reading List and Curriculum | St. John's College @The foundational texts of Western civilization are on the reading list for St. John's College, where all students study the Great Books curriculum.
  • 👍 15
  • ❤ 4
  • 🔥 4
More from @profsherzod
  1. Oct 7, 2026Quyida Sherzod aka Mo'minov o'sha podkastda aytgan qiziq fikrlarining bayoni: "Yurgen Oste…
  2. Oct 5, 2026Болаларга цивилизацияга пойдевор бўлган мумтоз билимларни беришимиз муҳимлиги ҳақида Ҳеч к…
  3. Oct 1, 2026Iqtisodiyot bo‘yicha nufuzli PhD dasturlariga kirsh bo'yicha bepul vebinar. IDEA tashkilot…
  4. Oct 1, 2026Ўқитувчи бўлиш ниҳоятда машаққатли иш. Айни пайтда, ниҳоятда мароқли ҳам. Талабалар билан…
  5. Oct 1, 2026#Устозлар байрамига янги бир нарса ёзай дедим, аммо барибир икки йил олдин ёзган ёзувимдан…
  6. Sep 30, 2026IELTS'дан юқори баҳо олиш осон бўлиб қолгани ҳақидаги бир твитга муносабат билдиргандим, ў…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →