TGViewer
Prof. Sherzod Prof. Sherzod @profsherzod · 5.17K subscribers
Post #779 4.81K
IELTS'дан юқори баҳо олиш осон бўлиб қолгани ҳақидаги бир твитга муносабат билдиргандим, ўз тажрибамдан келиб чиқиб. Одатда кичик доирадаги ўқувчиларга қизиқ бўладиган твитларимдан фарқли, бу муносабат негадир кўп диққат тортди.

Ким билади дейсиз, балки бир қариянинг фикрлари бўлгани учун қизиқ бўлгандир 😊

Айни пайтда, биз тайёрланиб, бошқаларни ҳам тайёрлаб, топширганимиздан бери IELTS'нинг жамиятимиздаги мавқеи ниҳоятда ўсди. Тил билгисини ўлчаш инструментлари орасида шубҳасиз биринчи ўринга чиқди (TOEFL дегани бўларди, эсингиздами?). Ҳатто барча етишиши, эга бўлиши керак чўққи, кўкракка қадаб юриладиган орденга айланди.

IELTS шунчаки тил даражасини аниқлаб берадиган муддатли бир тест эканини ёддан чиқармаслик керак. Уни умумий қон таҳлилига ўхшатиш мумкин一айни пайтдаги тил билимингиз аҳволини атрофлича кўрсатади. У муваффақиятнинг барча эшикларни очадиган сеҳрли калит эмас.

Тил эса тест топшириш учунгина, юқори балл билан мақтаниш учунгина ўрганилмагани яхши.

#Мулоҳазалар #ИнглизТили

@profsherzod
  • 👍 57
  • ❤ 17
  • 🔥 8
  • 🙏 2
More from @profsherzod
  1. Oct 5, 2026Болаларга цивилизацияга пойдевор бўлган мумтоз билимларни беришимиз муҳимлиги ҳақида Ҳеч к…
  2. Oct 1, 2026Iqtisodiyot bo‘yicha nufuzli PhD dasturlariga kirsh bo'yicha bepul vebinar. IDEA tashkilot…
  3. Oct 1, 2026Ўқитувчи бўлиш ниҳоятда машаққатли иш. Айни пайтда, ниҳоятда мароқли ҳам. Талабалар билан…
  4. Oct 1, 2026#Устозлар байрамига янги бир нарса ёзай дедим, аммо барибир икки йил олдин ёзган ёзувимдан…
  5. Sep 27, 2026"Шарқий назар" подкастининг янги сонини чиқардик "The East Angle" (#ШарқийНазар) номли инг…
  6. Sep 15, 2026Флоренциядаги Европа университети бу йилги Макс Вебер дастурини очибди. Тарих, ҳуманитар с…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →