TGViewer
Prof. Sherzod Prof. Sherzod @profsherzod · 5.17K subscribers
Post #783 1.54K
Болаларга цивилизацияга пойдевор бўлган мумтоз билимларни беришимиз муҳимлиги ҳақида

Ҳеч кимга сир эмас, охирги 15 йилда ёшларнинг билим олиши, дунёни қабул қилиши тубдан ўзгариб бормоқда. Икки фарзанд отаси сифатида бунга ўзим кундалик гувоҳ бўламан.

Ўз болаларимдан ташқари, албатта, талаба "болаларим" ҳам бор. Университетда мунтазам дарс бера бошлаганимга 10 йилдан ошди, хоҳлаган пайтда ўртача 100га яқин талабам бўлади. Ана шу йиллар ичида ёш авлодни кузатиб келаман.

Мени ташвишлантирадигани биргина сунъий интеллект (СИ) ҳам эмас, аслида. Балки янги контент ва бу контентни ҳар бир қизалоқ ва болакайнинг, ҳар бир ўспириннинг қўлига сонияда етказиб берадиган воситалар болаларнинг онгини батамом эгаллаб бораётганидадир.

Бунинг психологик ва бошқа оқибатлари ҳақида гапирмай турайлик (шахсан ўзим буларни яхши тушунмайман ҳам). Бу ўзгаришларнинг мен учун энг қўрқинчли томонларидан бири一бола оладиган билимларни юзаки қилиб қўяди. Бу эса пойдевор (фундаментал) билимларнинг аҳамиятини йўқотишига олиб келади.

Пойдевор билимлар нимага керак, дейсизми? Бир ақлий машқни амалга оширсак. Тасаввур қилинг, Ер юзида ҳаёт қайсидир офат сифатида деярли батамом йўқолиб кетди (Худо кўрсатмасин, аммо бу ақлий машқ). Бу эҳтимол унчалик ҳам узоқ эмас, аслида, ахир 6 йилгина олдин глобал пандемияни бошдан ўтказдик. Хуллас, нимадир сабаб билан инсониятнинг 99% йўқолиб кетса ва минг йиллар давомида йиғилган билимлар ҳам йўқолса, тирик қолган 1% инсон ҳозирги цивилизацияни тиклай олишига кўзингиз етадими?

Айтайлик, бутун билимлар йўқолиб кетмади, шунчаки электр токи Ер юзидан йўқолди. Аммо кутубхоналарда миллионлаб китоблар турибди. Билимларни фақат ясси ва ёруғ экрандан олиб ўрганган 1% одам улардан тўғри фойдаланиб, электр токи ишлаб чиқиш, самолётни осмонга учириш ёки мустаҳкам осмонўпар бинолар қуришни қайта ўргана оладими, сизнингча?

Адабиёт, опера, фалсафа, тарих ва ҳоказолар ҳақида-ку гапириб ҳам ўтирмайман. Ваҳоланки буларсиз инсонни инсон қиладиган цивилизацияни тасаввур қилиш қийин.

Ақлий машқимиз катастрофик сценарийни тақозо қилади, чунки бир маромда оқаётган ҳаётда бундай узоқ муддатли ўзгаришларни илғаш қийинроқ. Айниқса ҳамма ясси ва ёруғ экранлардан кўзини ололмайдиган бир замонда. Ҳеч қандай ҳалокат юз бермаса ҳам, яқин 100 йил ичида қоғоз китоб ўқийдиган, қаламда математик мисолларни еча оладиган ёки бинонинг планини чизадиган инсонлар сони кескин камайиб боради.

Ҳамма болалар опера тингласин, физика ё кимёни ўқисин ёки Афлотуннинг фалсафасини тушунсин, демайман, албатта. Аммо янги билим олиш ва маълумот ўзгартириш усуллари ва СИ болаларимизни пойдевор билим ва кўникмалардан йироқлаштириб, нўноқ ва юмшоқ мавжудотларга айлантириб қўйиши мумкин.

Шу сабабдан ҳам болаларга мумтоз ва пойдевор билимларни бериб боришимиз лозим, менимча.

#Мулоҳазалар #Таълим

@profsherzod
  • 👍 58
  • ❤ 5
  • ✍ 4
  • 🔥 2
  • 💯 1
More from @profsherzod
  1. Oct 1, 2026Iqtisodiyot bo‘yicha nufuzli PhD dasturlariga kirsh bo'yicha bepul vebinar. IDEA tashkilot…
  2. Oct 1, 2026Ўқитувчи бўлиш ниҳоятда машаққатли иш. Айни пайтда, ниҳоятда мароқли ҳам. Талабалар билан…
  3. Oct 1, 2026#Устозлар байрамига янги бир нарса ёзай дедим, аммо барибир икки йил олдин ёзган ёзувимдан…
  4. Sep 30, 2026IELTS'дан юқори баҳо олиш осон бўлиб қолгани ҳақидаги бир твитга муносабат билдиргандим, ў…
  5. Sep 27, 2026"Шарқий назар" подкастининг янги сонини чиқардик "The East Angle" (#ШарқийНазар) номли инг…
  6. Sep 15, 2026Флоренциядаги Европа университети бу йилги Макс Вебер дастурини очибди. Тарих, ҳуманитар с…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →