TGViewer
Pressuzb Pressuzb @pressuzb · 25.5K subscribers
Post #7672 4.37K
Янги Тошкентда йирик ресторан тармоқлари ўз филиалларини очишга тайёргарлик кўрмоқда

“Сыроварня”, EVOS, Safia, Bellissimo Pizza, FeedUp, Ahmad Oltin Jo‘ja, Gōsht ва бошқа йирик брендлар раҳбарлари Савдо-саноат палатаси ҳамда Янги Тошкент дирекцияси билан шаҳардаги истиқболли тижорат майдонларини кўздан кечирди.

Тадбиркорлар 55 минг кишилик стадионда ресторанлар учун ажратилган 4 500 квадрат метр майдон, “Шарқ баҳори” турар жой мажмуаси ва келажакда аҳоли гавжум бўлиши кутилган савдо кўчаларига қизиқиш билдирди.

Учрашувларда ресторанлар учун қулай жойларни аукционга чиқариш, ижара шартлари ва бир нечта брендни ягона гастрономик ҳудудда жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Янги Тошкентда давлат томонидан қурилган 20 минг хонадоннинг биринчи қаватларида 1 150 та савдо ва хизмат кўрсатиш объекти мавжуд. Уларнинг бир қисми аллақачон ижтимоий муассасалар учун ажратилган, қолганларидан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш имконияти бор.

Шаҳардаги дастлабки 100 ўринли “Хива” ресторани эса ўз фаолиятини бошлади.

@pressuzb
More from @pressuzb
  1. Oct 10, 2026“Кўмак” лойиҳаси чекка ҳудудларда янги таълим муҳитини яратмоқда Ёшлар ишлари агентлигинин…
  2. Oct 9, 2026Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири, лор…
  3. Oct 9, 2026Тошкент МДҲнинг йирик контент марказларидан бири бўлишга тайёрланмоқда Бугун Ўзбекистонда…
  4. Oct 9, 2026Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинла…
  5. Oct 9, 2026❗️Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири…
  6. Oct 9, 2026Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →