TGViewer
Channel Public Channel
Pressuzb

Pressuzb

@pressuzb

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Subscribers
25.2K
Photos
3.5K
Videos
776
Links
2.1K
Recent Posts 15 shown
Post #7488 3.52K
Нозима Давлетова меҳнат соҳасидаги янги амалиёт ижросини назорат қилади

Давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш бўйича янги амалиётни мониторинг қилиш ва унинг ижроси тўғри ташкил этилишини назорат қилишга масъул этиб Президент Администрацияси Раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинган маслаҳатчиси Давлетова Нозима Эльдаровна белгиланди.

@pressuzb
Post #7487 6.25K
ПҚ-345.pdf1.3 MB
❗️Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилди

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлашга қаратилган муҳим қарорни имзолади.

Қарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланади.

@pressuzb
Post #7486 7.65K
Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлайди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида олий минбарда нутқ сўзлайди. Унинг нутқи АҚШ вақти билан 23 сентябрга тўғри келиши кутилмоқда.

@pressuzb
Post #7484 7.85K
Саида Мирзиёева БМТ бош котиби билан учрашди

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлади. Сессия доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун Антониу Гутерришга самимий миннатдорлик билдирди.

@pressuzb
Post #7483 7.26K
Хавотирга ўрин йўқ, хотиржам бўлишингиз мумкин

Интернетда АNORBANK акциядорларидан бири ҳақида муҳокамалар кўпайганди, кўпчилик яна “банкка бир нарса бўлдимикан” деб хавотирга тушди.

Расмий манбалар хавотирлар асоссиз эканлигини тасдиқлади.

Биринчидан, банкнинг ўзи бу акциядорнинг шахсий масаласи эканини, банкнинг пулига ҳам, бошқарувига ҳам алоқаси йўқлигини айтди.

Иккинчидан, энг асосийси, Марказий банк ҳам, молия муассасаси одатий тизимда ишлаётганини, ҳеч қандай муаммо йўқлигини тасдиқлади.

Мобил иловалар, банк карталари ва пул ўтказмалари штат режимида, ҳеч қандай узилишларсиз ишламоқда.

@pressuzb
Post #7482 7.6K
Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади. Учрашув тақдири Нодирбек Якуббаев ва Ниҳал Сарин ўртасидаги партияда ҳал бўлди.

Мураккаб вазиятда Якуббаев рақибига тузоқ қўйиб, ғалабани илиб кетди ва Ўзбекистонга ҳал қилувчи очкони олиб келди.

@pressuzb
Post #7481 8.74K
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ганиев Алишер Абдувалиевич судланмоқда.

А.Ганиев Жиноят кодексининг 205-модда 2-қисми а-банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 223-модда 2-қисми в-банди, г-банди (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) моддалари бўйича айбланмоқда.

У қўштирноқ остидаги “тадбиркор”ларга солиқдан қочишда йўл кўрсатиб юргани маълум қилинган эди.

@pressuzb
Post #7480 8.49K
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи судланмоқда

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Насимджанов Юнусжон Зохидовичга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилмоқда.

Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан айбланмоқда.

У 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган. Жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Юнусжон Насимджановни лавозимидан озод этиш, унинг фаолиятини ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқ берилган эди.

@pressuzb
Post #7479 7.87K
❗️2027 йил март ойидан Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, натижада сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради — Президент

@pressuzb
Post #7478 8.69K
Madad Invest Bank асосчиси халқаро қидирувга берилди

Фарғоналик тадбиркор, Madad Invest Bank’нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси Мўминжон Йўлдашев Ўзбекистон сўровига асосан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди.

У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.

Мўминжон Йўлдашев қурилиш ва тўқимачилик соҳасидаги қатор бизнеслар эгаси ҳисобланади.

Бундан ташқари, 2019 йилда Жаҳон банки уни тендер жараёнида рақобатчи компания вакилига босим ўтказиш билан боғлиқ ҳолат сабаб ўз лойиҳаларида иштирок этишдан камида 4 йилга четлатган.

@pressuzb
Post #7477 7.33K
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи: бир эл, ягона халқ бўлиб, Қорақалпоғистоннинг улкан имкониятлари ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариб, ҳудуд тараққиёти ва одамларнинг фаровон ҳаёти йўлида янада юксак марраларга эришамиз.

@prssuzb
Post #7476 8.52K
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаевга “генерал-майор” махсус унвонини топширди.

Ушбу унвон ички ишлар органлари тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувликни асраш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари учун берилди.

@pressuzb
Post #7475 7.81K
«Бу корхона бўлмаганда, балки Қозоғистон ёки Россияга кетиб қолишим мумкин эди»

Агробанк Қорақалпоғистонда тадбиркорларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун молиявий кўмак бериб келмоқда.

Тахтакўпирдаги корхонада ишлаётган Дилбар Дўсинбаева энди даромад топиш учун бошқа давлатга бориши, оиласидан узоқда яшашига ҳожат қолмаган.

Тумандаги тадбиркор Аллаёр Мадирейимов банк билан ҳамкорликда 10 млн доллардан ошиқ лойиҳани бошлаган. 10 та иш ўрни билан бошланган кичик бизнес ҳозирда 150 га яқин аҳолини иш билан таъминлаган. Яқин келажакда бу кўрсаткични 1 000 нафарга етказишни режа қилган.

Ҳудудларда яратилган битта иш ўрни ҳам кимнингдир хорижга кетиш ҳақидаги қарорини ўзгартириши мумкин.

@pressuzb
Post #7470 7.82K
“Отамизга кўп-кўп раҳмат”. Нукусдаги учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқлар қорақалпоқ халқининг илиқ таассуротларига тўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукус шаҳридаги 24/7 фаолият юритадиган кўчада одамлар орасида юриб, фуқаролар билан тўхтаб суҳбатлашгани акс этган лавҳалар ижтимоий тармоқларни том маънода эгаллаб олди. Энг эътиборлиси, бу кадрларнинг аксариятини профессионаллар эмас, воқеа жойида бўлган фуқароларнинг ўзлари тасвирга олиб, тармоқларга жойламоқда.

Айниқса, тармоқдаги видеолар остида қорақалпоғистонликлар ўзларининг самимий ва илиқ фикрларини ёзмоқда. “Кўриб, йиғлагим келди”, “Отамизга кўп-кўп раҳмат”, “Президентимиз халқимизни қаттиқ яхши кўради” каби изоҳлар орқали улар Президент ташрифидан қанчалик хурсанд бўлгани ва самимий миннатдорлигини ифода этмоқда.

Президентнинг ташрифи қорақалпоқ халқининг кайфиятини кўтариб, уларга катта қувонч бағишлагани ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар ва уларга ёзилаётган изоҳларда ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Бир қарашда оддий учрашувдек кўринган бу кеча Нукусда Президент ва халқ ўртасидаги самимий мулоқотнинг таъсирчан манзарасига айланди. Энг муҳими, бу таассуротлар расмий хабарлардагина эмас, балки одамларнинг ўз видеолари, сўзлари ва муносабати орқали тарқалмоқда.

@pressuzb
Post #7469 7.52K
“Анорбанк” асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилди — ОАВ

Ўзбекистонлик молиячи, “Анорбанк”нинг асосий акциядори ҳисобланган Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда The Insider нашри хабар қилди.

Нашр маълумотига кўра, Ўзбекистон суди Олимовни сиртдан ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган. У одам ўғирлашни ташкил этиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида айбланмоқда.

@pressuzb
Older posts →

About this channel

How can I read @pressuzb without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Pressuzb: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Pressuzb have?
Pressuzb (@pressuzb) has 25.2K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Pressuzb know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →