“Отамизга кўп-кўп раҳмат”. Нукусдаги учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқлар қорақалпоқ халқининг илиқ таассуротларига тўлди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукус шаҳридаги 24/7 фаолият юритадиган кўчада одамлар орасида юриб, фуқаролар билан тўхтаб суҳбатлашгани акс этган лавҳалар ижтимоий тармоқларни том маънода эгаллаб олди. Энг эътиборлиси, бу кадрларнинг аксариятини профессионаллар эмас, воқеа жойида бўлган фуқароларнинг ўзлари тасвирга олиб, тармоқларга жойламоқда.
Айниқса, тармоқдаги видеолар остида қорақалпоғистонликлар ўзларининг самимий ва илиқ фикрларини ёзмоқда. “Кўриб, йиғлагим келди”, “Отамизга кўп-кўп раҳмат”, “Президентимиз халқимизни қаттиқ яхши кўради” каби изоҳлар орқали улар Президент ташрифидан қанчалик хурсанд бўлгани ва самимий миннатдорлигини ифода этмоқда.
Президентнинг ташрифи қорақалпоқ халқининг кайфиятини кўтариб, уларга катта қувонч бағишлагани ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар ва уларга ёзилаётган изоҳларда ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Бир қарашда оддий учрашувдек кўринган бу кеча Нукусда Президент ва халқ ўртасидаги самимий мулоқотнинг таъсирчан манзарасига айланди. Энг муҳими, бу таассуротлар расмий хабарлардагина эмас, балки одамларнинг ўз видеолари, сўзлари ва муносабати орқали тарқалмоқда.
@pressuzb
Post #7470
8.04K




