TGViewer
Pressuzb Pressuzb @pressuzb · 25.2K subscribers
Post #7489 6.69K
Саида Мирзиёева DFC раҳбари билан Ўзбекистондаги йирик қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэк билан учрашди.

Мулоқот давомида транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилиши бошланган йирик қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон DFC билан ҳамкорликни бундан кейин ҳам кенгайтириб боришга тайёр.

Маълумот учун, DFC — АҚШ ҳукуматининг халқаро тараққиётни молиялаштириш институти бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда хусусий сектор лойиҳаларини кредитлар, инвестициялар, кафолатлар ва бошқа молиявий воситалар орқали қўллаб-қувватлайди. Корпорация инфратузилма, энергетика, соғлиқни сақлаш, технология ва бошқа стратегик соҳалардаги лойиҳаларни молиялаштиради.

@pressuzb
More from @pressuzb
  1. Sep 23, 2026❗️Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги гастрономик туризм кўчада одамлар орасида юр…
  2. Sep 23, 2026Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Ўрикзор маҳалласида ташкил этилган гастрономик…
  3. Sep 23, 2026Президент Шавкат Мирзиёев Асака туманида барпо этилган экотуризм мажмуасига ташриф буюрди.…
  4. Sep 23, 2026КУН ФОТОЛАРИ Кеч тушганига қарамай, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташриф…
  5. Sep 23, 2026Ўзбекистон шахматда Хитой устидан ҳам ғалабага эришди Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон ш…
  6. Sep 23, 2026Андижонда $9,4 млрдлик 206 та инвестиция лойиҳаси бўйича ишлар бошланди Президент Шавкат М…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →